Қизғалдоқ саҳнида бир пари ўйнар,
Билдирмай жон олар жанона дилбар.
Воҳ, ажаб, жаннатнинг гулимикин ё?
Гўзаллик қурбони бўлдим шу сафар.
Ҳумор кўзларига сурмалар суриб,
Гоҳ қиё боқадур мани куйдуриб.
Товусдек рақсига этиб маҳлиё,
Мен томон келади таманно юриб.
Ноз-у ишва билан отар гўё сўз,
Ҳусни жамолини қилгандек кўз-кўз.
Ўзига сездирмай боқайин десам,
Икки қора зулфи тўсиб турар юз.
Гўёки юзида балқар тўлин ой,
Қизғалдоқ ичида мисли бир гулой.
Энди кеч, кўнглимни узолмасманей,
Эҳ, мани ҳушимни олди ҳушчирой.
Сунбулдек сочлари ўйнар ҳар томон,
Дўппи кийган боши бўлсиней омон.
Нигоҳи қуёшдек таратар зиё,
Қошлари эгилган мисоли камон.
Қизғалдоқ баргига берган лабдан ранг,