1 Ҳар зарраки, тупроқ қатида — боқса тузук, Шоҳ тожи эрур балки ўшал ёки узук. Гардини сулувлар юзининг аста сидир, Бўлган эди бир вақт у ғубор кўзи сузук... 2 Менман ўша осий — ризойинг қани? Кўнглим уйи зулмат — зиёйинг қани? Жаннатни берар бўлсанг агар тоат учун, Бул ҳаққим эрур — лутфу атойинг қани?! 3 Оҳ, кошки қазо лавҳига қўл етса эди,
|
Кимсани ранжитма, ранжитма ҳайҳот, Ғазабинг бировга сочмагил, эй зот. Ўзинг ранж чеку, ҳеч кимни ранжитма, Роҳат десанг агар ўзинг ғамга бот. *** Муҳаббат ўтида ёнмаса кўнгил, Ҳолига вой дегил бемору заҳил. Муҳаббатсиз ўтган ҳар би кунинг, бил: Умрингдан беҳуда кетмиш беҳосил. *** Бир бурчакда қотган нонга қаноат, Истамадим ундан ортиқ ҳашамат.
|
Шуҳрат топсанг, кишилар ҳасади ёмон, Ёлғиз қолсанг сендан қилишар гумон. Хизр бўлсанг ҳамки ҳеч кимни билма, Сени ҳам билмасин майли бирон жон. *** Сўзимга қулоқ ос, эй дўсти аъло, Дунё ишларини ўйлама асло. Қаноат гўшасин айлабон макон, Олам ишларини қилғил тамошо. *** Умрим қиймоқдадир, дардим бе илож, Роҳат қисқа, заҳмат топмоқда ривож.
|
Дилим бўлган эди битта ёрга зор, У ўзга бир ерда ғамга гирифтор. Мен ундан ўзумга дору изласам, Нетай, табибимнинг ўзи ҳам бемор. *** Ўлик-тирик ишин тузаткувчисен, Тарқоқ коинотни кузаткувчисен, Ёмон бўлсам ҳамки, сенинг бандангман, Мен нима ҳам қилай? Яратгувчи – Сен! *** Тингланг бу абадий садо бўлади, Гадонинг душмани гадо бўлади,
|
Токай пастлар хизматин этасан бажо, Ҳар емишга пашшадек қилма жон фидо, Бир нонни икки кун е, тортма миннат, Ўзга нондан ўз дил қонинг кўп авло. *** Ғайратинг сарф этсанг киймоқ, ичмоққа, Арзийди бу ишни маъзур тутмоққа. Ҳушёр бўл, қолганин бари арзимас Умрингни сарф этиб, ўтиб кетмоққа. *** Бир қўлда Қуръону биттасида жом, Баъзида ҳалолмиз, баъзида ҳаром,
|
Нокасдан сир беркит, дилингно боғла, Аблаҳдан яширин бўлмоқни чоғла, Кишилар жонига ўз қилимишинг кўр, Сен ҳам шунга кўз тут, шуни сўроқла. *** Бу кун келар экан, қўлингдан, зинҳор, азизлар хотирин шод эт, эй дилдор. Ҳуснинг салтанати турмас абадий, Тўсатдан қўлингдан кетиши ҳам бор. *** Мол-дунё ҳасрати қилмасин афгор, Мангу яшар киши қани, қайда бор?
|
Сенинг мафтунингман берайин хабар, Уни икки сўзла этай мухтасар: Ишқинг тупроқ қилгай, аммо меҳрингдан Бошимни кўтариб бўлгум жилвагар. *** Кекса, ёш - ҳаётга ҳар кимки етар - Ҳаммаси изма-из бирма-бир ўтар. Бу дунё ҳеч кимга қолмас абадй, Келдилар, кетамиз, келишар, кетар. *** Юрагим қонидан юз хона вайрон, Уввос тортувимдан қўрқинч юз чандон,
|
Сен-мендан олдин ҳам тун-кун бор эди, Айланга фалак ҳам бутун бор эди. Тупроққа авайлаб қадамингни қўй, Бу тупроқ қора кўз бир нигор эди.
|
Дунёнинг тилаги, самари ҳам биз, Ақл кўзин қораси - жавҳари ҳам биз. Тўгарак жаҳонни узук деб билсак, Шаксиз унинг кўзи - гавҳари ҳам биз.
|
Парво қилма, бўлмаганни бўлдирамиз, Паймонаси тўлмаганни тўлдирамиз. Бир замонлар отар эдик, осар эдик, Энди эса мажлис қилиб ўлдирамиз.
|
|