Парвардигор бирдир деганлар, Рамазонда нафсин енгганлар, Фақат халол луқма еганлар, Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Золимларнинг бўшар тўрлари, Тўрларидан яқин гўрлари. Пайғамбарнинг меросхўрлари, Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Тақлид қилмас эшакка отлар, Ахир улар ханграшга ётлар,
|
Қувончдан кўзимдан ёғмоқдадир сел, Сени узоқ кутди энг бағрикенг эл. Эй маним минг ойдан яхшироғим кел, Хис қилай бахт надир, сакийнат надир? Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр!
Севмади пок қалбим черков бонгини, Масжид банд қилган-чун мўмин онгини, Рамазон тўккандек қалбим зангини, Сени интиқ кутдим, либосим сабр, Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр!
|
Эҳтирос аталмиш гулҳанда ёнгач, Виждони уйғонгач, айбидан тонгач. Тунги капалакка насиҳат қилмиш, Зинокор зот нафси тамоман қонгач.
"Санинг бу қилмишинг инсофдан эмас, Нечун эгри кўнглинг, тўғри йўл демас? Дунё ғамини еб чарчамадингми, Нечун сен охират ғамин хеч емас?
Шунда жавоб қилмиш тунги капалак,
|
Одамзот жаннатни истар, аммо қадам- Қўймоқни истамас ўлим нарвонига. Минг шукрки Арш Султони бериб ёрдам, Қўшилмишам рўзадорлар карвонига.
Бу карвоннинг йўловчиси кўп минг нафар, Йўлга чиқмиш Шаъбон тугаган илк саҳар. Шаввол қадар давом этар энди сафар, Қўшилмишам рўзадорлар карвонига.
Ифтор чоғи йиғлаб қилдим дуом баён,
|
Рамазон келганда тин олиб бир дам, Овга чиқмас тунги капалаклар хам. Сен эса улардан жирканарсану, Ўзинг жикранчроқсан рўзасиз одам.
КИНОЯ
Қоқ туш бўлган чоғда мусаллас тотган, Қалби муз янглиғдир, кўнгли тош қотган. У зўр "рўзадор”дир, шом чоғи эмас, Унинг учун қуёш пешинда ботган...
|
ТОПҚИРЛИК.
Рўза тутмам деди менга бир эркак. Дедим:Мусофир ё беморсиз демак? Йўқ деди. Шунда мен топқирлик қилдим, "Унда хомиладор бўлсангиз керак!
РАМАЗОНДАГИ САБР
Кўзим тушди паривашим яноғига, Қизғалдоқдан ранг қарз олган дудоғига. Дедим хозир кет, аммо қайт соҳибжамол,
|
Ялдоли тунларда эртаклар айтиб, Безовта руҳимни аврайман ҳамон. Токай давом этар бундайин яшаш, Наҳот қулаяпти устимга осмон?!
Йўлингда интизор жовдирар кўзим, Шу кўз юмилмайин берақол садо. Қирғоқман, мен томон сапчиб тўлқиндай, Қачон рўпарамда бўласан пайдо?!
Бир қуш типирчилар олов вужудда,
|
Вақт ўтади... Сўниб борар шам, Сочларимни тарайди шуъла. Тун чўкади, дилда ғусса – ғам, Менга таскин битта ашула –
"Модарам!..”
Бунча оғир ишқнинг юмуши, Нафасларим сиқилар, она! Қанотларин ёйса руҳ қуши, Торлик қилар мен ётган хона.
|
|