Ватан юрагимда туғилдинг қачон,
Нафас олгандами кўз очган оним.
Танамда ҳис этиб ажиб ҳаяжон,
Ерга теккандами илк бор товоним.
Тилимдан энг аввал янграган калом –
"Она” сўзи билан бўлдингми пайдо.
Туғилдингми, менга қўйилганда ном,
Эшитганда азон – муқаддас садо.
Поёнига етиб гўдаклик чоғи,
Онгга сингдирганда маърифат, адаб,
Юрагимда ёқиб илм чироғин,
Сен ҳақда тасаввур бердими мактаб.
Орзулар чарх урган ўсмирлик они,
Муҳаббат ақлни олди асирга.
Севги яратган деб бутун дунёни,
Кўнглимга кирдингми ишқ билан бирга.
Ватан юрагимда туғилдинг қачон,
Ҳижрон ўтидан дил тутагандами.
Соғинчинг қалбимни хўп ўртаган он –
Ҳарбийлик хизматин ўтагандами.
Ҳарбийда бўлмадим Беларусга ёт,
Бемаврид ёмғири ташларди эзиб.
Меваси сархил-у, йўқдир маза, тот,
Юртни соғинардим ўрмонлар кезиб.
Юрт чўли – шувоқлар ястанган ҳудуд,
Саҳрои амирнинг олдида жаннат.
Беҳишт нусхасидан гўё бўлган
...
Читать дальше »
Категория: SMS VATAN |
Просмотров: 973 |
Добавил: iphone |
Дата: 2018-08-03
|
|
Бордир Темур айтган сўз – каломи қутлуғ: Бутун турк қавмида ўзбек бош уруғ. Қарийб етти аср ўтиб, айтилди яна: Инсон манфаатлари ҳар недан улуғ.
Соҳибқирон давлати – машриқу мағриб, Осойишта юрт бўлган, фаровон диёр. Эл муштарак бўлиши қилинган тарғиб, Куч адолатда экани ягона шиор.
Юрт бой бўлар, бўлса гар халқпарвар давлат,
Категория: SMS VATAN |
Просмотров: 936 |
Добавил: iphone |
Дата: 2018-08-03
|
|
Манов уй эшиги, манави калит, (Калит шарт ҳам эмас, эшик соб бўлган.) Киринг, кираверинг бу ўша хона, Сизга айтгандимку – ҳувиллаб қолган.
Туфлингизни ечманг, пальтонгизни ҳам, Армон тўзғиган. Куз, хазон бошланган. Девордан сал нари бўлсангиз яхши, Ҳижроннинг ранглари чаплаб ташланган.
Мана бу шкафда орзулар – хароб, Пушаймонлик учун келган ҳаётга.
...
Читать дальше »
|
Тангрим оч руҳимнинг булоқларини, Ишқ ювсин кўнглимнинг қирғоқларини, Ҳис этай тафаккур тўлғоқларини, Уйғонай!
Завқ олай муҳаббат қаҳридан, Бол топай илонлар заҳридан, Энг тоза туйғулар бағрида Тўлғонай!
Қўл бериб малаклар, ҳурларга, Дунёлар очмаган сирларга, Ҳеч завол билмаган нурларга
|
Тунлар аллалаган хаёлзорларда
Кўзларимга сурма тортар сулув туш.
Юрагимдан кечиб кетарман армон
Мени қамраб олар илоҳий оғуш. Томиримда оқар, оҳ, муқаддас ишқ,
Сезгум етти фалак беғубор сасин.
Сезгум манглайимда бетимсол, азиз
Хилқатнинг илоҳий, ёниқ бўсасин. Ложувард, мунаввар туннинг бағрида
Порлар буюк оят битилган қамар.
Сокинлик бағрига учаркан руҳим
Муҳаббатдай оппоқ, оппоқ тонг отар.
|
Курсилар оёқ устида ётар
Майсалар ҳам худди шундай.
Чалқанча ётар гилам — юмиб нақшларини.
Кўзгу ётар
Деразаларнинг кўзлари қаттиқ ёпилган.
Ётар чўзиб бўшлиққа оёқларини айвон.
Қарши томда мўрилар ётар,
кўчадаги акаслар ҳам.
Булут ётар кўксида юлдузи-ла.
Уйнинг ичида, эшикда, уйқуда ойдинлик.
Уйғонди гулим.
Курсилар уйғониб,
бу бурчакдан у бурчакка чопдилар,
Майса ҳам ўшандай.
Туриб ўтирди гилам.
Нақшлари очилди алвон-алвон.
Кўзгу саҳар пайти кўл каби уйғонди.
Очди йирик мовий кўзларини деразалар,
уйғонди айвон,
йиғиб олди оёқларин бўшлиқдан,
Тутунлади қарши томда мўрилар.
Кўчадаги акаслар шивирлашди.
Булут уйғонди,
отди кўксидаги юлдузни хонамизга,
Уйнинг ичида, эшикда, уйғонди ойдинлик.
Бўялди сасларингга сенинг
Ўралди яланғоч белингга, оқ оёқларингга сенинг.
|
Ҳар кимлар ҳам кўнглимни Тушунмайди: биламан. Севаман деб дунёни Тор қилган мен бўламан.
Кимлар учун хатоман, Айбим кўпдир, эҳтимол. Кўрсатинг бу оламнинг Қай томони мукаммал?!
Ҳажрингизда бир умр Чекканим бўлди азоб. Ачинмайман барибир,
|
Тақдир бешафқатми ёки мен ўзим,
Йиллар сўроғидан кўнгиллар зада?
Тап-тақир саҳрода қолдим севгилим,
Имкон йўқ, мадор йўқ қадам ташлашга.
Борлиқ хазон бўлди, не учун билмам,
Хотирам қаърида ишқнинг видоси.
Ҳаётда сен учун яшайман, десам,
|
Сокин бўлма, маҳзун бўлма кулиб тургин,
Кўнглимга кел, ҳамсуҳбатим бўлиб юргин.
Кечирмаслар кечирмайди билиб кўргин,
Майли қаҳ-қаҳ , майли оҳис пичирлаймиз
Биз яхшилар, ёмонларни кечиргаймиз.
|
Севгимиздан меърос қолган ҳаёлларинг, Кўзларимда кўзларингнинг суратлари, Тўсатдан гунг бўлиб қолар тилларимнинг, Соғиндим деб айта олмас журъатлари.
Атрофимда минглаб одам, Сенсиз аммо, Бемеҳрлар юртларида мусофирман. Сени ўзим юригимга беркитдиму, Энди қайта топа олмай… Ахтарурман.
|
|