|
Главная / Bosh sahifa » 9 may xotira va qadrlash kuni sherlari / 9 май хотира ва кадирлаш КУНИ ТАБРИК ШЕРЛАР
SMS Sher Izlash:
Серзарда замонлар ўтдилар қатор, Ўтдилар йиллару ойлар ранг-баранг. Мозийдан бугунга етмасди овоз, Бўлмаганда ,халқим,сенинг хотиранг.
Сен ўзинг нақш этдинг ҳаёт қиссасин, Сен ўзинг сўнг уни айладинг баён. Олис боболарнинг босган ҳар изин Ўзинг авлодларга этдинг намоён.
Диллардан зулматни қувай деб ёнган Навоий қаламин ёритган чироқ,
|
Урр-а-а! Қичқирар, бўғилар ярим тунда у, Хотини даҳшатдан туради сапчиб. У эса эмаклар, (эмаклайди тун), Елкада ярадор дўстин опичиб.
Тун уйқусирайди, Тун бақиради: "Батальон, орқамдан!” Инграйди аста. Кимнидир бўғилиб у чақиради. Эски яраларнинг куйи остида
|
Бева ҳовлисига тун олдин кирар, Қуюқлашиб борар дилда хотира. Деворда, суратда: бир йигит кулар, Ёнида жилмаяр бир қиз бокира.
Бева энг чиройли кўйлагин кийиб, Очиқ деразадан термулар ғамгин. Хона бурчагида ғамдан энтикиб, Эски пластинка ғижиллар тағин.
Оқшомлари қийин бўлар бевага: Хотиралар дилга кирар қуралаш.
|
Қўшоқ ака, ухламайсиз, Қишнинг узун кечаси, Ёки ўйлаб қийналарсиз Қўлдаги ўқ парчасин.
Ражаб ака, сиз ҳам уйғоқ, Енголмассиз қийноқни, Соғиндими ё ўнг оёқ Кесилган чап оёқни.
Ярим тунда, қишлоқ аро Учар ғамгин хаёллар, Эрларини, ўғилларин
|
…Совуқ шамол мени қувади, Сокин шаҳар кўчаларида. Қизлар эса мени севади Олис баҳор кечаларида.
Сизни севган у қиз тирикми? Қийнайдими хотира расми? Тунлар унинг боши эгикми, Нуриддинми ўғлининг исми?
|
Уларни отишди тонг палласида… Отасин қўлини ушлаган гўдак Милтиқларга қараб секин сўради, Сўради: «Ўқ тегса оғрирми, дада?»
Унинг овозини босди гулдурак…
Баҳорда жарликни қоплар ўт-ўлан, Ўтлар узра сузиб ўтар оқ булут Ва шунда бир чечак аччиқ дард билан Тинмасдан шивирлар: «Оғриркан, дада!»
|
Хотира бор экан,тирикдир миллат, Тирикдир ифтихор,тирикдир ғурур. Хотира — элни халқ этгувчи қудрат, Хотира — эртани ёритгувчи нур.
Ҳатто майсанинг ҳам хотираси бор, Майса хотираси — нурга интилмоқ. Кўкарса — иккига бўлиб ташлайди
|
|
| |