Недир сабаб бўлиб чексам азият, Малҳам сўзи билан берган насиҳат. Яшаш учун ҳадя этган муҳаббат, Она, борингизга минг бора шукур !
Мудом қилган менинг дуо жонимни, Қувонч, бахтга солган лаҳза, онимни. Меҳри булоқ, тинмас меҳрибонимни, Она, борингизга минг бора шукур !
Келмай қолсам муштоқ қарар изимга, Кулиб қулоқ тутар, айтган сўзимга. Қўлларингиз ўпиб, суртай кўзимга, Она, борингизга минг бора шукур !
Меҳр уммонингиз ичра зарраман, Қадрингизни билдим, юз минг карра ман. Дуойингиз олиб, юксак марра ман, Она, борингизга минг бора шукур !
Ношудман бир, гарчи тегмас ҳеч фойдам, Ташвишларим айтдим топиб йўқ жойдан. Чиройлигим, юзи гўзалсиз ойдан, Она, борингизга минг бора шукур !
Қўймас сира ўзим ҳолимга рўзғор, Тўлиб йўқлолмаган куним ҳам бисёр. Таъма, илинж дарди бўлмаган зинҳор, Она, борингизга минг бора шукур !
Йўллагайман сизга салом, изҳорим, Мақтагайсиз битган содда ашъорим. Тўртта фасл ичра топган баҳорим, Она, борингизга минг бора шукур!
Сиз бор шодлик яшар, армон ўлади, Ғамгин бўлсам, дилга қувонч тўлади. Она, борлигингиз давлат бўлади, Она, борингизга минг бора шукур!
Асраб Тангрим ўзи сизни онажон, Ўғил-қизлар ичра суринг ҳуш даврон. Сиз бор учун бизга толеь хуш ҳар он, Она, борингизга минг бора шукур! |