Баҳра олмас эдик санъатдан, Зўр ғоя-ю, хаёл бўлмаса. Қувилмасдик балки жаннатдан? Бу дунёда аёл бўлмаса?!
Бу-ку хазил, лаъин қилиб хасад, Одам Ато чекдилар хасрат. Бўлармиди у буюк хазрат Бу дунёда аёл бўлмаса?!
Оқшомдами пешин ё сахар, Баданиндан анқиб мушк анбар. Туғилмасди бирор Пайғамбар, Бу дунёда аёл бўлмаса?!
Ким туғарди хазрат Исони? Иброхимни ёки Мусони? Мухаммадни ёхуд Яхёни? Бу дунёда аёл бўлмаса?!
Фарход бўлмай севишга мохир, Қолар эди Зухросиз Тохир! Шеър битарди ким учун шоир? Бу дунёда аёл бўлмаса?!
Келганида фасли навбахор, Йигит зоти такрор ва такрор, Кимга севги қилардик изхор? Бу дунёда аёл бўлмаса?!
Эркак бағри бўларди яро, Яшар эди хам мотамсаро. Бу учинчи сайёра аро Бирор битта аёл бўлмаса!
Эркак кимга берарди юрак? Бўлмасмиди махшардан дарак Ким гўдакка тутарди кўкрак? Бу дунёда аёл бўлмаса?!
Висол деган неъматдан тота, Ололмаса ишқин уйғота. Эркак зоти бўлмасди ота! Бу дунёда аёл бўлмаса!
Эй дўстларим хаёлга чўминг, Абдураҳмон айтганга кўнинг. Мени майли тириклай кўминг Бу дунёда аёл бўлмаса!
Юраверсам ошимни ошаб, Ўз ўзимга тўшаклар тўшаб Нетадирман жуфтсиз тоқ яшаб? Бу дунёда аёл бўлмаса?!
Куйдирмаса кафтнинг иссиғи, Ейилмаса ошнинг тансиғи Бу дунёда аёл бўлмаса!
|