Қийин кунда душманларнинг остида, От бўлганлар сафимизга келмасин! Ғурабонинг, фуқаронинг сиртида, Бит бўлганлар сафимизга келмасин!
Зулматни ёритган қуёш чоғимиз, Иқродан файз олган Хиро тоғимиз, Биз мева боғчаси, узум боғимиз, Ўт-ўланлар сафимизга келмасин!
Хоинлар орқадан лой чапласада, Ҳақнинг ғалабаси ҳамон ўртада, Инсон керак бизга, палит бир тўда Ит бўлганлар сафимизга келмасин!
Даъвомиз аниқдир атроф ҳар ёнга, Бўйин эгмагаймиз ҳеч бир душманга, Шу даъво, шу миллат, ушбу иймонга Ёт бўлганлар сафимизга келмасин!
©️ Абдурроҳим Каракўч ©️ Таржимон Маҳбубий |