|
Главная / Bosh sahifa » 2021 » Август » 2 » Деманг хаёт мураккаб, Омонат ҳар онимиз, - Мархабо Каримова ШЕРИ
12:10 PM Деманг хаёт мураккаб, Омонат ҳар онимиз, - Мархабо Каримова ШЕРИ |
Деманг хаёт мураккаб, Омонат ҳар онимиз, Яратганга шукр денг, Соғлом тану жонимиз.
Қанча одам бемор ётар, Михлангандек тўшакда, Саломатлик туман бойлик, Эканлиги бешакда.
Гоҳо тушар бошимизга, Ғам-ғуссалар олови, Бу ташвишлар экан бизга, Яратганнинг синови.
Бошимизга неки келса, Қайғу бўлиб қоларкан, Аллох деса ташвишларни, Яратган хал қиларкан.
Хаёт асли мураккабмас, Бизлар нафс деб яшаймиз, Орзу хавас қиламизу, Дилни ўтга ташлаймиз
Худо берган ризқимизга, Сўрамасдан барокат, Тана тошлар қиламизу, Йўқотамиз халоват.
Эй одамзот топганингизга, Хақдан сўранг барокат. Ҳамду сано айтиб юринг, Асрагай соғ-саломат.
|
Категория: Marhabo Karimova / Мархабо Каримова |
Просмотров: 392 |
Добавил: ZamonaviyCom
| Теги: Деманг хаёт мураккаб, - Мархабо Каримова ШЕРИ, Омонат ҳар онимиз
| Рейтинг: 0.0/0 |
< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
| |