Эй Аллоҳ, изтироб вақтида тасалли бер, ғамнинг мукофоти қилиб сурур юбор, хавф пайти омонлик етказ.
Эй Аллоҳ, қалб оташини ишонч музи билан совит, кўнгил чўғини имон суви билан ўчир.
Эй Раббим, бедор кўзларга уйқу, изтиробли қалбларга сукунат бер. Уларга мадад бер.
Эй Раббим, саросимага тушганларни Нуринг томонга, йўлдан адашганларни Йўлинг томонга, ҳидоятдан тойганларни ҳидоятннгга бошла.
Эй Аллоҳ, васвасаларни чин тонг нури билан кетказ, қалб хатоларини ҳақиқат қўшини ила мағлуб эт, шайтон ҳийлаларини фаришталаринг жамоаси ёрдамида қайтар.
Эй Аллоҳ, биздан ўкинч ва ташвишни, нафсларимиздан изтиробни кетказ.
Хавфдан паноҳ сўрасак, фақат Сендан сўраймиз, фақат Сенга суянамиз. Сенгагина таваккал қилиб, ёрдамни фақат Ўзингдан тилаймиз.
|