Топгани-тўйгаю,тўйда-хаёли, "Ким қанча қилдию,қандай?"-саволи, Тутмасми бир куни эрнинг уволи? Эркагинг қийнама,ўзбек аёли!
Қизингга қиларсан минглаб тоғора, "Қилган"инг мақтаниб,чалиб ноғора, Хою-хавасларинг учун овора, Эркагинг қийнама,ўзбек аёли!
Эрнинг "нозик жой"ин топиб,қийнайсан, "Қизингиз ўксийди"-дебон аврайсан, Эринг ҳам бир куни тугар...билмайсан, Эркагинг қийнама,ўзбек аёли!
Юрипти Российда уйланмай ўғлинг, Сени-чи,"маъзар"дан тўлмайди кўнглинг, Қачон тўғриланар бетайин феълинг? Эркагинг қийнама,ўзбек аёли!
Ўзингга ўхшаган қуда излайсан, "Келмаса"-"сен"лайсан,"келса"-"сиз"лайсан, Бечора келинни боплаб "тузлайсан", Эркагинг қийнама,ўзбек аёли!
Илм аҳллари,сизгаям гап бор: Маъруза қиласиз-такрор ва такрор, Қайтариб бизларни...ўзингиз-илғор? Эркагинг қийнама,ўзбек аёли!
Ҳукумат қарори сенга-ку,ўтмас, Оқсоқол домлалар гаплари-чўтмас, Тушун,орзу-ҳавасларинг...ҳеч қачон битмас, Эркагинг қийнама,ўзбек аёли!
|