Ножоиз деб ўйламасангиз, Эркаклар, бир илтимосим бор. Қаҳр билан сўйламасангиз, Ширин сўздан қилмасангиз ор.
Аёлларнинг номидан сизга, Бир шеър битдим- илтимоснома. Зару-олмос керакмас бизга, Чарчатмаймиз айтиб муаммо.
Аёлингиз мақтанг ҳар замон, Фаришта юз, энг керагим деб. Кўрмай қолса безовта ёмон, Бедор бўлар бу юрагим деб.
Бурманг ётга ҳеч хаёлингиз, Парваришда бўлсин ул ниҳол. Санамларга тенг аёлингиз, Ўзгадан бахт топмоқлик маҳол.
Эркалатинг "Маликам Будур", Қай чамандан камдир гулингиз. Оиладан топинг чин ҳузур, Шоҳ бўлсангиз, аёл қулингиз.
Сеҳр билан"Жоним" деб айтинг, Не тонг ҳатто берар жонини. Сиз гоҳ зиқ сўз узатган пайти, Сабр-ла терс киймас тўнини.
Ишдан уйга қайтгунимча то, Айтинг, юз бор ўтдинг кўзимдан. Сен ҳаммадан аъло, бебахо, Ғурурланиб кетдим ўзимдан.
Фарзандларим онаси, эркам, Севгимизга ким қилмас ҳавас?! Гарчи ҳаёт ғалвали бир кам, Сен доимо мен-ла бўлсанг бас.
Майли кунда бўлмаса ойда, Мақтаб туринг, эъзозлаб туринг. Эрта эмас ҳозир, бугунда, Бахти учун шароит қуринг.
Эътиборда бўлса муттасил, Қадрингизни чиндан билади. Аёлингиз, мана мен кафил, Икки дунё бахтли қилади! |