Бу интернет дегани, Фисқ-у фасод олами. Бир қарасанг баъзида, Одам эмас одами.
Изғийверар миш-мишлар, Бир-бирин кўролмайди. Ақли калта ношудлар, Ғийбатсиз туролмайди.
Улар шунчалар юзсиз, Гапларингиз қилмас кор. Якуни ниҳоясиз, Эътибор берманг зинҳор.
Дунё яралибди-ки, Шу нарса бордир азал- Йиқитмоқ уринарлар, Кўтарилсанг агар сал.
Билиб қўйинг бўлмайди, Иғвогарларнинг соғи. Ғийбатчининг оғзидан, Тоза итнинг ялоғи!
Эҳ, бундайин кимсалар, Залолатга ботганлар. Ўзининг номус-орин, Йиғиштириб отганлар.
Иғво, фитна, ғийбатдан, Бўлмангиз ҳеч паришон. Аҳир ундай "бурга"лар, Сўрар инсондаги қон.
Ғийбатчининг касрига, Бордир тош-у тарози. Миш-мишнинг ҳаммасига, Вақтдир энг олий қози!
|