Бегим, мен алданган армонингизман, Бу фоний дунёда ёлғонингизман. Бегим,кўкларга тенгсиз мен учун, Мен эса бир қадри арзонингизман.
Кундузи қуёш,тунлар ой бўлиб, Сизни мафтун этган осмонингизман. Гоҳо ёмғир бўлиб гоҳо қор бўлиб, Кўз ёшдан яралган уммонингизман.
Бегим,ҳар сафар кимлигим билмай, Ўйлаган ҳар турли гумонингизман. Бегим,мен сизни ҳеч кимга бермай, Фақат сизни севган ёмонингизман.
Бир умр яшадим ҳаёлингизда, Ҳа,мен ўша дили вайронингизман. Баҳордайин гўзал ҳаётингизга, Қизғалдоқдай келган меҳмонингизман!!!
|