Йиғламанг синовлар ёғилса хар кун. Йиғламанг дард сизни қийнаса тинмай. Йиғланг шаходатсиз тўхтаса забон. Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон.
Йиғламанг тўхматлар бошга ёғилса. Номард откан пайкон нишонга текса. Йиғланг НАФС дея сотилса виждон. Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон.
Йиғламанг севган ёр айласа жафо. Йиғламанг дунёни тарк этса вафо. Йиғланг ўғил отани бағрин қилса қон. Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон.
Йиғламанг дунёни сув босса буткул. Йиғламанг шахарлар ёниб бўлса кул. Йиғланг қабрни чўғ айласа макон. Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон.
Йиғламанг бой бериб қўйиб мансабни. Йиғламанг эй дўстим асранг асабни. Йиғланг залолатга юз тутса замон. Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон.
Йиғланг фахшу зино бўлса хукумрон. Йиғланг сажда қилиш бўлганда армон. Йиғланг ишда бош бўлсада шайтон. Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон...
|