Фариштадек бўлган чақалоқ
Врачларсиз туғилди ўзи
Онасини қийнамай шундоқ,
Ингалашдан бошланди сўзи.
Бир кун ўтиб, орадан бирдан,
Совуқ ерга ташланди бола.
Нола ўтиб она дилидан,
Дерди: "Болам йўқ ўзга чора
Мени кечир сени танласам,
Хеч қаерга сиғмаймиз қўзим.
Мажбурликдан бу ишим, қасам!
Ҳаммасига айбдор ўзим.
Бирозгина фурсатдан кейин,
Уйқуга ҳам кетасан болам.
Қисмат менга қилдида ўйин,
Умидларим эди бир олам.
Гунохкорман, гунохим кечир,
Жуссамгаку сиғиб тургандинг.
Ҳаёлимда минг битта фикр,
Қучоғимга афсус сиғмадинг."
Нари кетди бефахм она,
Фарзандидан уят зор чиқди.
Фариштага юзланди бола
Фариштани саволга тутди:
"Онам қани, қаерга кетди?
Совқотяпман билмаяптими?
Қараб кўрчи, қай ерга етди?
Мен томон келмаяптими?”
Жавоб берди, фаришта шунда:
"Билолмайман онанг қаерда?
Сендайларни кўраман кунда,
Келдингмикан, ё жуда эрта.”
"Нима бўлди эй, фариштажон?
Йиғлагандек чиқди овозинг."
"Йўқ ягонам, йиғладим қачон?
Эшитгандур шундай қулоғинг."
"Ухлаб қолма, баландроқ йиғла!
Мен онангни олиб келаман
Бақир тойчоқ, йиғидан тинма
Волиданга хабар бераман."
Бу орада, яқин бир уйда,
Эри хотин тортишар эди.
Аёл йиғлар фарзанд куйида,
Эри "бироз сабр қил” дерди.
Тирноққа зор оилалар қанча?
Бахтимга соғ бўлсанг бўлгани,
Ҳали фарзанд кўрамиз анча.
Борайликми, бола олгани.
Аёл деди: "Азизам тингланг,
Чақиргандек бўлдия кимдур”
Бунга эри бўлиб ҳангу манг,
Ўз ўзини сесканиб чимди.
Сенга шундай туйилган холос,
"Ким чақирар алламаҳалда.”
"Йўқ эшитдим, мунгли бир овоз,
Чақиряпти мени ҳар ҳарда.
Юринг, фақат мен учун юринг,
Овоз томон бориб келайлик.
Тезроқ бўлинг, қўзғалинг туринг,
Кимлигини ҳозир билайлик”
Кўнди эри аёл сўзига,
Йўлак узра кетишди аста
Эр термулиб аста кўзига
Деб қўярди, бўдингми хаста.
"Йўқ, йўқ негадур қўлимдан биров,
Ўша томон тортгандай бўлди.
Юрагим ҳам ошиқиб дарров,
Қанақадур умидлар тўлди.”
Яқин келди, шу овоз томон,
Эр ҳам деди: "эшитдим мен ҳам”
Қадамлари тугамай ҳамон,
Иккиси ҳам юрарди илдам.
Бу томонда фаришта аста,
Чақалоқни ёнига қўнди.
Атрофида бўлиб пайваста,
Бу ишидан кўнгли ҳам тўлди.
Бола деди: "Совқотдим ёмон
Фариштажон қаерда эдинг?”
"Бўлди тойчоқ, қоласан омон”
Гўдек деди: "Нималар дединг?
Онам қани, келдими қайтиб,
Иккингизни чақирдим роса”
"Ҳа болажон, келдимда айтиб,
Отангни ҳам ана муроса.
Йиғла болам, баландроқ йиғла.
Яқин қолди, онанг келяпти.
Туққанингни ҳеч ҳам эслама
Жон койитиб отанг келяпти.”
Аёл деди: "Қаренг, азизим,
Чақолоқку музлаб кетибди.”
Эри йиғлаб турардида жим,
"Худойимга оҳим етибди.”
Дарс кўтариб болани улар
Қучоғига ўради она.
Ўтди дея азобли кунлар,
Шукр деди тинмасдан ота.
Бола деди: "Тўхта фаришта,
Ўзгарганми онам овози?”
Жавоб берди фаришта қисқа
"БУ ХАҚИҚИЙ ОНАНГНИ САСИ”