«ХЎРОЗГА БУЙРУҚ»
Тўнғизлар қилишди сендан шикоят, Тонг чоғида энди томоғинг қирма! Чўчқалар уйқусин бузмоқ жиноят, Фаришта кўрсангда, бошқа қичқирма!
Сенга буйруқ шудир, қилгил итоат, Янграса овозинг секин янграсин! Шундай қарор қилди бизнинг жамоат, Хўроз қичқирмасин, эшак ханграсин!
Бомдодда қичқирма, қилганча даъват, Дема:"Ac-солату хойрун минан-навм. Қичқирсанг отамиз, қилмаймиз шафқат, Эснасин, Мудрасин, Ухлайверсин қавм.
Довуднинг сасиндай овозинг ширин, Эл маст бўлмасин деб, қиламиз тахдид. Қичқириб юборма биздан яширин, Қўймаймиз Билолга қилмоққа тақлид. ...
«Хўрозлар» қичқирмас ўшандан буён, Ранжитишдан қўрқиб Хўжаларини. Қавмин эмас ахир ўйлаши аён, "Товуқлар"и билан "жўжалар"ини...
|