Олти яшар болакай кўчадан югуриб уйига кирди-да, онасига деди: — Ойи, ҳушёрхона ёниб кетибди! — Сен қаердан била қолдинг? — Дадам кўчада келаётиб, "Душманларим ёқди она уйимни” деб ашула айтяпти. ---------
Болакай кўчада онасига қичқирди: — Ойи, қаранг, мен велосипедимни қўлсиз ҳайдаяпман! Орадан сал ўтмай, ортга қайтиб келди-да, онасига йиғламсираб қичқирди: — Ойи, қаланг, велосипедимни тиссиз ҳайдаяпман! ----------
Янги бойнинг беш яшар қизчаси ойисидан сўради: — Ойи, фаришталарнинг қаноти борми? — Ҳа. — Улар уча оладими? — Албатта. Нега фаришталар билан қизиқиб қолдинг? Тинчликми? — Кеча дадам уй хизматчимиз Тожиниса опани "фариштам” деди. Тожиниса опа қачон учади? — Эртагаёқ учиб кетади, қизим, эртагаёқ! ----------
Она тўрт яшар ўғилчасини уришяпти: — Нега ҳаммаёғинг ҳўл? — Биз болалар билан "Ит-ит” ўйнадик. — Нима бўпти? — Мен… Дарахт бўлдим. ----------
Жинни кутубхонада. — Илтимос, менга гамбургер, картошка ва кола беринг! — Ие, бу ер кутубхона, ошхона эмас. Жинни (шивирлаб): — Илтимос, менга гамбургер, картошка ва кола беринг! ----------
Йигит ва қиз истироҳат боғида кечаси сайр қилишарди. Қиз: — Қаранг, анави тол дарахти жуда чиройли экан. Қизиқ, агар гапиришни билса, менга нима дер экан-а? Йигит: — «Қизалоқ, мен толмас, чинорман» деган бўларди. ----------
— Хотин, қуруқ чой қаерда? Сира топа олмаяпман! — Оббо, шкафнинг юқори қаватини қарасангиз, ўша ерда қаҳвадан бўшаган, устидаги қоғозига «Туз» деб ёзилган идиш турибди. Қуруқ чой ўшанинг ичида. ----------
Эркак танишига деди: — Қиз кўрибсиз, табриклайман! — Раҳмат. — Қизингиз онасига ўхшайдими? — Билмадим, тили чиқсин-чи, кўрармиз! ----------
Балиқчи олтин балиқ тутиб олди. Балиқ сўради: — Учта тилагингни айт, бажо келтираман! — Менга темир-терсак заводи, зўр машина ва кўп хонали квартира ҳозирла! — Кредитга оласанми, нақд пулгами? ----------
Фойдали маслаҳат: — Агар квартирангиздаги кранлардан сув томчилаётган бўлса, уста чақириб овора бўлманг! Пастдаги қўшнининг ўзи чақириб келади. |