Дил ойнасин поклаб дилгир ғуборлардан, Кўркли бўлинг, тақиб Арший туморлардан. Юзни буриб ҳар нокасу, мурдорлардан Сарваримга саловатлар айтиб чиқинг! . Малойиклар теграмизда дуодадир, Дийдори ҳам шукронали нидодадир, Бу тун қадрин юракларга битиб чиқинг, Сарваримга саловатлар айтиб чиқинг! . Болам туринг ! Бегим сиз ҳам бўлинг бедор, Бу муборак лаҳзаларга етмаган бор. Қиёмати қойимгача такрор -такрор Сарваримга саловотлар айтиб чиқинг! . Саломларга тўлиб кетсин самовотлар, Тилларимиз бурро қилсин тиловатлар. Юракларда бўлмасин кин, адоватлар Сарваримга саловатлар айтиб чиқинг! . Дўстни қўйинг, душманни ҳам дуо қилинг, Беиймонга иймон бер деб нидо қилинг, Шайтонни ҳам гунг қилгувчи садо қилинг Сарваримга саловатлар айтиб чиқинг! . Аҳли ислом, илм бирла топинг иззат, Хақ йўлида ҳидоятла айланг хизмат. Муҳаммади Мустафонинг йўли ибрат Сарваримга саловатлар айтиб чиқинг! . Қадр кутиб, кадрин топсин умматлари, Шом аҳлин ҳам тугаб битсин ғурбатлари, Энг суюкли пайғамбарин хурматлари Сарваримга саловотлар айтиб чиқинг! . Куфр қилманг, кулгу бўлиб кофирларга, Мазаҳ бўлдик қанча оми, жоҳилларга Қурол эмас, Қуръон олиб бу қўлларга Сарваримга саловатлар айтиб чиқинг! . Тилдан эмас дилдан чиқсин муножотлар, Насиб этсин Хақдан улуғ дарожотлар, Ҳамрдларим, ҳамфикру, ҳамнажотлар Сарваримга саловатлар айтиб чиқинг! . Фаришталар сўзлаб берсин бу тун васфин, Аршдан тўксин бошингиздан мушки аслин. Жанннатига лойиқ килсин Одам наслин. Сарваримга саловатлар айтиб чиқинг!. . Дил ойнасин поклаб дилгир ғуборлардан, Кўркли бўлинг, тақиб Арший туморлардан. Юзни буриб ҳар нокасу, мурдорлардан Сарваримга саловатлар айтиб чиқинг!
|