Бизнинг эшик дўст эшиги, Кирганга жонимиз қурбон. Салом - муҳаббат бешиги Берганга жонимиз қурбон.
Ҳавас қилганимиз булбул, Мосуводан қолди кўнгул, Ўзимиз боғ, сўзимиз гул, Терганга жонимиз қурбон.
Ҳаёт ажойиб бир нақш, Гоҳо тушиш, гоҳ юксалиш, Маърифат маънога боқиш, Билганга жонимиз қурбон.
Ҳасад мараз, севги санъат, Юрак қайнайди ҳар соат, Кимсасизларга қўл-қанот, Бўлганга жонимиз қурбон.
Керак ошиқлар ёрдами, Оғир Маҳбубийнинг ғами, Ярамизга ишқ малҳамин, Сурганга жонимиз қурбон.
Бизнинг эшик дўст эшиги, Кирганга жонимиз қурбон. Салом - муҳаббат бешиги Берганга жонимиз қурбон.
©️ Абдурраҳим Каракўч ©️ Таржимон Маҳбубий |