Гарчи ошиқликни қилмадинг даво, Гарчи муҳаббатинг этмадинг изҳор. Лекин менга боққан нигоҳларингда, Самимий меҳрни кўрар эдим ёр.
Тўғри, қўл ушлашиб кезмадик боғда, Бироқ яхшиликни илинар юрак. Исмимни авайлаб тилга олишинг, Менимча энг гўзал ишқ бўлса керак.
Аслида янгилик ёки сир эмас, Ҳаёлим безовта қилишинг ҳар вақт. Шодлигимга шерик мингта одам бор, Дард чексам ёнимда ўзингсан фақат.
Ҳадисин олгансан бахт улашишни, Чексиз эътибордан кўнглимда ҳузур. Сени ҳаётимда учратганим-чун, Меҳрибон Худога беҳисоб шукур! |