Севганингиз майли мендан ортиқ бўлсин Бегим, Сизга мингта жоним тортиқ бўлсин. Сиз бор ерда хатар йўли ёпиқ бўлсин, Ҳаёлимни обод қилган бир гўшасиз, Мен излаган дилозорим Сиз "ўша” сиз.
Йўллар қараб баъзан бошим хам бўлади, Соғинчлардан қаро кўзлар нам бўлади, Хотирамда битта фикр жам бўлади, Умр бўйи мен етмаган бир гўшасиз – Кўнглим мулки, ишонганим Сиз "ўша” сиз.
Сиз ўшасиз - юрагимда чақмоқ чаққан, Сиз ўшасиз – дилга ишқдан олов ёққан. Не учундир ортдан баъзан маюс боққан, Кўнглингиз очолмайин гоҳ жўшасиз – Мени суйган мен суярим Сиз "ўша” сиз.
Азоб берар сизнинг ҳижрон камонингиз. Майли бўлай ишқда сизнинг ёмонингиз, Ҳажрингизда бўлдим ранги сомонингиз, Орзуларим султонисиз, сиз ўшасиз – Сиз ўшасиз, сиз ўшасиз, Сиз "ЎША” сиз!
|