Шифохоналарнинг бирига бир кун,
Икки ёшли қизча олиб келинди.
Текширув ўтказди врачлар шу кун,
Ўлим белгилари бироз билинди.
Кўп қон йўқотгандан қон керак бўлиб
Унга тушадиган донор излашди.
Топа олишмади шунча югуриб,
Хаммаси бир бўлиб маслаҳатлашди.
Шу маҳал қизчанинг беш ёш акаси,
Синглимга қонимдан бераман деди.
Йиғларди дод солиб тўлиб ўпкаси,
Фақат синглим ўлиб қолмасин дерди.
Тезда чораларни қўллаб шифокор,
Болакайдан олди етарлича қон.
Чидарди, игнадан чекса хам озор,
Бунча мураватинг кенг, эй болажон
Худонинг қудрати аста қизалоқ,
Тузалиб ўзига кела бошлади.
Акаси турарди, энтикиб муштоқ,
Севиниб врачга бир сўз ташлади.
-Айтинг-чи амаки, энди қайси пайт,
Қанча дақиқада қоламан ўлиб?
-Ким ўласан деди, қани манга айт
Шифокор гапирди кўз ёшга тўлиб
Ўлмайсан ўғлоним, қон бердинг холос,
Синглингни ўлимдан олиб қололдинг
Сенинг жасоратинг катталарга хос,
Айрим кимсаларга ўрнак бўлолдинг!
Меҳр камайганда бу замонда хозир,
Сендаги фарзандлар кўпаяверсин.
Бу ишинг қуёшим тахсинга арзир.
Сингилларга сендак акалар берсин!