|
Главная / Bosh sahifa » O'ZBEKCHA STATUSLAR / УЗБЕКЧА СТАТУСЛАР / UZBEKCHA STATUSLAR / STATUS
SMS Sher Izlash:
Бу оғир боғ ичра оғир қадамлар Ташлаб кетаётган оғиргина қиз, Дунё кўзларингдан дунё аламлар Томчилар, ҳар бири бир улкан юлдуз.
Томчилар кўзингдан норасидалик, Сўзга айланмаган ёниш томчилар. Бешафқат дийдорми оғир жудолик, Йўқотиш томчилар, топиш томчилар.
Йўқ, сени алдаган, биров алдаган, У сени севгандир, йўқ, йўқ, севмаган.
|
Менга оғир бўлар - сен ўлсанг... сенга нима - ўлсам-ўлмасам Менга оғир бўлар - йўқ бўлсанг... сенга нима - бўлсам-бўлмасам... Менга оғир бўлар - йиғласанг ёхуд есанг юрак-бағрингни... Сенга нима - жинни бўлмасанг ташлаб кетсам ҳатто шаҳрингни... Менга оғир бўларди - зорлаб Тополмасанг бирор остона... Сенга нима - товоним қонаб бошим олиб кетсам - девона...
|
Uyingizni topib bormasin xatlar, Yomg'irlar chertmasin derazangizni. Sizga hamroh bo'lsin eng og'ir dardlar, Eng mayda dardlar ham qiynasin sizni.
Sizni bo'm-bo'sh xona ishga kuzatsin, Faqat stol suhbat qursin siz bilan. Tunlar ko'rpangizni zulmat tuzatsin, O't bilan yashamang, yashang muz bilan.
Omadli yo'llarning izini tashlang,
|
У қўшиқ куйлади ёр шаънига маст, Шўхчан шеърлар айтди севги номидан. Ҳаммани кулдирди, қиз эса фақат Бепарво жилмайиб ўтди ёнидан.
У қўшиқ куйлади ёр шаънига маст, Йиғлаб, фарёд чекди севги номидан. Ҳаммани йиғлатди, қиз эса фақат Бепарво жилмайиб ўтди ёнидан.
У қўшиқ куйлади ёр шаънига маст, На кулди, на қатра тўкди ёшини.
|
Туни билан ёққан ёмғирлар Ювиб ўтди тонглар юзини. Мен изладим ўзим учун сир Бўлган бахтнинг ёруғ изини...
Келдими деб сендан хабарлар, Эшикларни неча бор очдим. Дайди шамол бебош боладай Деразамни синдириб қочди!
Туни билан қийналди юрак
|
Очилмас қулфи дилим, Юрагимни занг босди, Йўлинг қараб севгилим, Кипригимни чанг босди.
Шунча азоблар камми, Бошимни эгган фироқ. Одамзоддай одамни Йиғлатар экан фироқ.
Лайлакқор, айтгил билсанг, Исмим борми кафтида. Исинволардим келса,
|
Сиз яхши одамсиз. Шундай дейману, Кўнглингизга пича кин кириб қолган. Ўзим эскичага ишонмайману, Ичингизга қора жин кириб олган.
Шундан кўзларингиз салгина хира, Шундан яхшиликни кўра олмайсиз. Тоқат қилолмайсиз қувончга сира, Хушхабар бор жойда тура олмайсиз.
Шубҳада қарайман бўй-бастингизга
...
Читать дальше »
|
Қадамлари оғир мардларми тоғлар? Кўксимдаги майда дардларми тоғлар? Ёхуд киприкдаги гардларми тоғлар? Тоғлар кўҳна эрур, саволлар кўҳна, Тоғлар ёнига бор, ёнимга қайтма.
Тил биларлар кўпдир, дил билар қайда? Чол-кампир яшаган кулбалар қайда?
|
Яна далаларга бошлайди ҳавас, Боғларда ҳазонлар ёнади лов-лов. Дўстларим, бу кузнинг барглари эмас, Менинг юрагимдан тўкилган олов.
Шохларда мезонлар ялтирар хира, Пойида шивирлар менинг куйларим. Дўстларим, булар ҳам мезонмас сира, Бу менинг чувалган, сўнгсиз ўйларим.
|
|
| |