Менга оғир бўлар - сен ўлсанг... сенга нима - ўлсам-ўлмасам Менга оғир бўлар - йўқ бўлсанг... сенга нима - бўлсам-бўлмасам... Менга оғир бўлар - йиғласанг ёхуд есанг юрак-бағрингни... Сенга нима - жинни бўлмасанг ташлаб кетсам ҳатто шаҳрингни... Менга оғир бўларди - зорлаб Тополмасанг бирор остона... Сенга нима - товоним қонаб бошим олиб кетсам - девона... Менга оғир бўларди бир кун юрагингни тешса бир эр - қурт... Сенга нима - у қурт мен учун бутун умр ясаса тобут... Менга оғир бўлар - бу сочлар оёғига илашса унинг... Сенга нима - жим-жит оғочлар жони бўлиб қолса жисмимнинг... Сенга нима - шоири дилхун кетса буткул узоқ ва узоқ... Менга эса керакмас бир зум сендан кейин бир зум яшамоқ...
|