Курсилар оёқ устида ётар
Майсалар ҳам худди шундай.
Чалқанча ётар гилам — юмиб нақшларини.
Кўзгу ётар
Деразаларнинг кўзлари қаттиқ ёпилган.
Ётар чўзиб бўшлиққа оёқларини айвон.
Қарши томда мўрилар ётар,
кўчадаги акаслар ҳам.
Булут ётар кўксида юлдузи-ла.
Уйнинг ичида, эшикда, уйқуда ойдинлик.
Уйғонди гулим.
Курсилар уйғониб,
бу бурчакдан у бурчакка чопдилар,
Майса ҳам ўшандай.
Туриб ўтирди гилам.
Нақшлари очилди алвон-алвон.
Кўзгу саҳар пайти кўл каби уйғонди.
Очди йирик мовий кўзларини деразалар,
уйғонди айвон,
йиғиб олди оёқларин бўшлиқдан,
Тутунлади қарши томда мўрилар.
Кўчадаги акаслар шивирлашди.
Булут уйғонди,
отди кўксидаги юлдузни хонамизга,
Уйнинг ичида, эшикда, уйғонди ойдинлик.
Бўялди сасларингга сенинг
Ўралди яланғоч белингга, оқ оёқларингга сенинг.
|