Болалик чоғларим яна соғиндим, Сиз билан юран ўша йўлни соғиндим. Соғинганман яна меҳрингизни мен, Синглингизни йўқлаб, келинг акажон.
Акаларнинг меҳри бўлакча бўлар, Улар юзларида нур балқиб турар. Ўша нурли юзингиз соғиндим яна, Синглингизни йўқлаб, келинг акажон.
Қадр қийматимиз шунча бўлгайми? Ўртада оқибат энди кетгайми? Соғинчим соғиниб энди сўнгайми? Сингизлингизни йўқлаб, келинг акажон.
Дардимга дармон бўлган акажон, Қувончимда шерик бўлган акажон. Дуоларида доим бизни йўқлаган, Синглингизни йўқлаб, келинг акажон.
|