Қўйинг ишни, битмаган битмас Вақт бевафо вақт сизни кутмас Йўқламас Арш тутқичин тутмас Синглингизни йўқланг Акалар
Палохмон тош отилган узоқ Йўлингизга термулар муштоқ. Қўйса ҳамки дунё минг тузоқ, Синглингизни йўқланг Акалар
Мунис, мунглик, унда меҳр жам Қилмас даъво, айтмас бирор кам Майли қўллар қуруқ бўлса ҳам Синглингизни йўқланг Акалар.
Изласангиз топасиз имкон. Имкон бўлса олиб икки нон. Онангиздек юзли, меҳрибон. Синглингизни йўқланг Акалар.
Жеркисангиз қолар жим боқиб, Кўздан дув-дув ёшлари оқиб. Ишлар кўпми, ҳеч қурса сим қоқиб Синглингизни йўқланг Акалар
У ҳам Она, у ҳам ҳур Аёл, Хулқи гўзал, ойдек, хуш хаёл. Миннат қилмай, ҳеч билмай малол Синглингизни йўқланг Акалар
Байтни ўқиб бўлингда туринг, Йўлингизни йўқловга буринг. Боринг ширин суҳбатлар қуринг, Синглингизни йўкланг Акалар
Қўйинг дунё рост ҳамма ишини, Важ билманг сиз кўклам қишини. Сизни кутган жондош кишини, Синглингизни йўқланг Акалар.
|