Мана исбот, бўлмайди хеч вақт, Қалдирғоч ва илон биродар. Қалдирғоч-халқ, илондир-давлат, Қонун хамма учун баробар?
Яхши гумон бизданмас нари, Билар буни ёш-яланг қари. Подшоҳ оиласидан ташқари, Қонун хамма учун баробар!
Ёдга тушар бир хол шу асно, Бойнинг ўғли бундан мустасно.
|
Шайтон урмас кофирни йўлдан, Бўм-бўш уйга ўғри келмайди. Қўйгин хақгўй қаламни қўлдан, Сиёсатга тўғри келмайди.
Дерлар менга ғаш солиб дилга, Кесилмасдан туриб қирқ йилга. Шеърда олма Аллохни тилга, Сиёсатга тўғри келмайди.
Мардикорнинг ёнини олма, Султонга сўз қамчисин солма.
|
«ХЎРОЗГА БУЙРУҚ»
Тўнғизлар қилишди сендан шикоят, Тонг чоғида энди томоғинг қирма! Чўчқалар уйқусин бузмоқ жиноят, Фаришта кўрсангда, бошқа қичқирма!
Сенга буйруқ шудир, қилгил итоат, Янграса овозинг секин янграсин! Шундай қарор қилди бизнинг жамоат, Хўроз қичқирмасин, эшак ханграсин!
|
Кечанг зое бўлган бўлса, олдингда бугунинг бор. Аммо бугун ҳам жўнашга шай бўлиб турибди. Бироқ, олдинда эртанги кун ҳам бор. Бинобарин, кечаги кунга хафа бўлма, у барибир қайтиб келмайди. Бугунги кунингга ҳам афсусланма, у барибир ўтиб кетади. Тугаётган кун солиҳ амаллар ва бошланаётган тун гўзал ибодатларга бой бўлсин! Тунингиз осуда ўтсин!
|
Кўз қалбга эргашади. Агар қалб юмшоқ бўлса, кўз ёш тўкади. Бордию қотиб кетса, кўз ёш тўкишдан тўхтаб, қурийди! Аллоҳ қалбларимиздаги иймон нурини равшан айлаб, ибодатига муҳаббатли қилсин! Файзли оқшомингиз ибодат нури ила ёришсин! Хайрли тун!
|
Хавотир эртанинг ташвишини тўхтатиб қолмайди, лекин бугуннинг шодлигини ўғирлайди. Осуда тун қалбларимизга ҳотиржамлик олиб кирсин. Тунингиз ҳайрли бўлсин!
|
Ўкинманг! Ўкинч қалбни заифлаштиради, қатъиятни сусайтиради, иродани зарарлантиради. Шайтон учун мўминнинг хафа бўлишидан кўра севимлироқ нарса йўқ. Осуда тун барча хавотирли қалбларга ҳотиржамлик ва осойишталик олиб кирсин! Тунингиз ҳотиржам бўлсин!
|
Луқмони ҳакимдан нақл қилинишича, унинг дарвозасига шундай деб ёзилган экан: «Бизнинг ҳикматимиздан ўзини таниган, нафсини меъёрида тия олган ва бошига тушган ишлар тадбирини инсоф билан амалга ошира оладиган инсонгина фойдалана олади. Кимда шу сифатлар бўлса кирсин, йўқса то шуларни ҳосил қилмагунича қайтиб кетаверсин». ХАЙРЛИ_ТУН!
|
Jannatni orzu qilsam orzularim ushalgan, Armon mendan begonadir baxt yulimga to'shalgan Nurga to'la koshonadir onam bor xonadon Men baxtliman yonimdasiz jannatginam ONAJON..!
|
Кўппаклар, кўппаклар, қутирган итлар, Уларни кўрганда оёқлар титрар. Биттаси тишласа, биттаси хидлар, Хозирги итларнинг унвони хам бор!
Биттаси олса гар халоватингни, Бири келиб бузар таҳоратингни. Тилингга чиқарсанг хақоратингни, Кишанлаб ташловчи зиндони хам бор!
Эркакми аёлми қақшатар улар, Тушунмай гохида тил хам лол бўлар.
|
« 1 2 ... 18 19 20 21 22 ... 42 43 » |