So‘zlarning gavhari senga munosib, O‘tmishim eslayman seni aytiboq. Ajdodlar eli bo'ldi bu makon, Osmonda nur sochgan, ona Vatanim.
Osmoning tinch, beg'ubor o'lka, Jannatning havosi yelib keladi. Bag‘ringda yashaymiz, tinch - totuv hamon, Onadek mehribon, Ona Vatanim.
Madhiyangda yangrar husn jamoling,
|
Бу деворлар – бизнинг елкамиз, Бу деворлар – оёқларимиз. Елкамизда она ўлкамиз – Кую баёт, қир, боғларимиз.
Сўзимиздир – деворда ҳар тош, Кўзимиздир – тошдаги бўёқ. Изимиздир – юртдаги ҳар бир Қалъа, қаср, мадраса, чортоқ.
Миноралар – қаддимиз бизнинг, Сардобалар – бизнинг кўз ёшлар.
Категория: SMS VATAN |
Просмотров: 1011 |
Добавил: iphone |
Дата: 2019-05-02
|
|
Бу дунёда жаннатмонанд ерлар бисёр, Бу дунёда оқу қаро эллар бисёр, Аммо йўқдир бу дунёда сендек диёр, Жоним ичра жонимдурсан, Ўзбекистон.
Тупроғингда аждодларим изи қолган, Боболарим терларининг тузи қолган, Ҳар гардида момоларим кўзи қолган Жоним ичра жонимдурсан, Ўзбекистон.
Ўзбек элим, нури дийдам, қароғимсан, Ўзбек элим, осмониму тупроғимсан,
Категория: SMS VATAN |
Просмотров: 12545 |
Добавил: iphone |
Дата: 2019-05-02
|
|
Бу кўнгил Ватан дер, кўзимда Ватан, Неча боқмасин кўз, яна Ватан дер. Қалбимнинг энг чуқур ерида ётган Муқаддас, муқаддам сўзим Ватандир.
Тунлари кўзимда йиғлади Ватан, Йиғлади Варахша, йиғлади Гурганж Кўзим томчилари қуёшдан улкан, Кўзим томчилари гоҳ қондир, гоҳ ганж.
Бу кўнгил эрк деди, кўзимдадир эрк, Кўзимда осмону эркин учган қуш.
Категория: SMS VATAN |
Просмотров: 1063 |
Добавил: iphone |
Дата: 2019-05-02
|
|
Кўнгил кимни севса, у кўзда турар, Неча боқмасин кўз, яна орзулар. Дил орзу-тилаги нима бўлса гар Оғизга сўзга очгач у тилга чиқар.
Категория: SMS VATAN |
Просмотров: 1542 |
Добавил: iphone |
Дата: 2019-05-02
|
|
Дилингизда бўлсин қувончи ғами, Китобларда эмас, қоғозда эмас. Бўзда яшайсизми, Бухородами, Сиз билан баробар у олсин нафас.
Болангизни белаб қўйинг туш пайти, Толлар беланчакни учирсин кўкка. Аммо сиз бошида аллалар айтинг, Ватан туйғусини солинг юракка.
Айтинг, далаларда эгилган лаҳза, Айтинг, қуёш қонга ботиб ётганда.
Категория: SMS VATAN |
Просмотров: 1344 |
Добавил: iphone |
Дата: 2019-05-02
|
|
Ватан юрагимда туғилдинг қачон,
Нафас олгандами кўз очган оним.
Танамда ҳис этиб ажиб ҳаяжон,
Ерга теккандами илк бор товоним.
Тилимдан энг аввал янграган калом –
"Она” сўзи билан бўлдингми пайдо.
Туғилдингми, менга қўйилганда ном,
Эшитганда азон – муқаддас садо.
Поёнига етиб гўдаклик чоғи,
Онгга сингдирганда маърифат, адаб,
Юрагимда ёқиб илм чироғин,
Сен ҳақда тасаввур бердими мактаб.
Орзулар чарх урган ўсмирлик они,
Муҳаббат ақлни олди асирга.
Севги яратган деб бутун дунёни,
Кўнглимга кирдингми ишқ билан бирга.
Ватан юрагимда туғилдинг қачон,
Ҳижрон ўтидан дил тутагандами.
Соғинчинг қалбимни хўп ўртаган он –
Ҳарбийлик хизматин ўтагандами.
Ҳарбийда бўлмадим Беларусга ёт,
Бемаврид ёмғири ташларди эзиб.
Меваси сархил-у, йўқдир маза, тот,
Юртни соғинардим ўрмонлар кезиб.
Юрт чўли – шувоқлар ястанган ҳудуд,
Саҳрои амирнинг олдида жаннат.
Беҳишт нусхасидан гўё бўлган
...
Читать дальше »
Категория: SMS VATAN |
Просмотров: 929 |
Добавил: iphone |
Дата: 2018-08-03
|
|
Бордир Темур айтган сўз – каломи қутлуғ: Бутун турк қавмида ўзбек бош уруғ. Қарийб етти аср ўтиб, айтилди яна: Инсон манфаатлари ҳар недан улуғ.
Соҳибқирон давлати – машриқу мағриб, Осойишта юрт бўлган, фаровон диёр. Эл муштарак бўлиши қилинган тарғиб, Куч адолатда экани ягона шиор.
Юрт бой бўлар, бўлса гар халқпарвар давлат,
Категория: SMS VATAN |
Просмотров: 893 |
Добавил: iphone |
Дата: 2018-08-03
|
|
Юртим, сени қадим достонларинг бор, Жаннатга баробар бўстонларинг, Шаҳид кетган Фитрат, Чўлпонларинг бор, Сарҳадингда мард ўғлонларинг бор, Қўрғони мустаҳкам кошона-Ватан.
Категория: SMS VATAN |
Просмотров: 806 |
Добавил: iphone |
Дата: 2018-06-25
|
|
Дилда улкан oрзуйим бoр азал – азал, Қалам тутиб тарифингга битсам ғазал, Киндик қoним тушган замин, мeнинг ўшал, Жаннатмакон Наманганим...
Куйлар бўлсам сeн ўзингсан куюклигим, Суяр бўлсам сeн ўзингсан суюклигим, Замин арo буюклардан буюклигим, Буюк арқон Наманганим...
Қанча диллар шoдoн куйлар қучoғингда, Барқ уришар лoлагуллар ҳар тoғингда, Майса каби майинлик бoр янтoғингда, Дилга дармон Наманганим...
Мeҳмoнларга мeҳмoндўст бир, буюк – xалқим, Забoнида қанду-асал улуғ – xалқим, Иймoни пoк, пoй қадами қутлуғ – xалқим, Бахтга сарбон Наманганим...
Дунё кeзиб, сeндeк юртни ҳeч кўрмадим, Тупрoғингни кўзга суртиб ҳeч тўймадим, Нoминг бир зум тилимдан ҳам ҳeч қўймадим, Мангуликка шарафу-шон Наманганим...
Қучoғида Машраб бoбoм излари бoр, Ширинсуҳан, гўзал юзли қизлари бoр, Шижoату-oриятнинг юзлари бoр, Менинг гўзал Наманганим...
Категория: SMS VATAN |
Просмотров: 1020 |
Добавил: iphone |
Дата: 2018-06-25
|
|
|