Оқсочда ҳам навқиронсан йирик тоғ, Ҳайбат недир, бизга шуни айтсангчи! Кечалари якка ўзинг қолганда, Узлат недир, бизга шуни айтсангчи!
Бошинг оғриганми, учганмисан ҳеч?! Кимдандир аразлаб, кечганмисан ҳеч?! Севганинг соғиниб, қучганмисан ҳеч?! Ҳасрат недир, бизга шуни айтсангчи!
Бахтни ким тортади, ғамни ким ўлчар?! Қалбимдаги яра не замон кечар?! Кутиш оғриқлидир, айрилиқ ҳанжар - Ғурбат недир, бизга шуни айтсангчи!
Тушларига алдандингми уйқунинг, Аччиқ таъмин тотганмисан туйғунинг?! Кўзларидан ўпганмисан қутқунинг - Даҳшат недир, бизга шуни айтсангчи!
Ўрмонинг бор, ҳам қушинг бор, тошинг бор, Қишин-ёзин булут сочли бошинг бор, Билолмадим неча йиллик ёшинг бор - Муҳлат недир, бизга шуни айтсангчи!
©️ Таржимон Маҳбубий |