Кимсани ранжитма, ранжитма ҳайҳот, Ғазабинг бировга сочмагил, эй зот. Ўзинг ранж чеку, ҳеч кимни ранжитма, Роҳат десанг агар ўзинг ғамга бот. *** Муҳаббат ўтида ёнмаса кўнгил, Ҳолига вой дегил бемору заҳил. Муҳаббатсиз ўтган ҳар би кунинг, бил: Умрингдан беҳуда кетмиш беҳосил. *** Бир бурчакда қотган нонга қаноат, Истамадим ундан ортиқ ҳашамат. Жону дилдан ҳарид этдим фақирлик, Фақирликдан ортиқ кўрмадим давлат. *** Поку, аҳил, оқил кишига ўртқо - Бўлу ноаҳилдан қочавер йироқ. Доно сенга заҳар тутса ҳам ичгил, Қўл чўзмагил шарбат тутса ҳам аҳмоқ. *** Дардга чалинмиш бу дили вайронам, Ишқдан уйғонмади сармаст жононам, Ошиқлик шаробин берганлари кун Жигарим қони-ла, тўлди паймонам. *** Ҳикмат чодирини тиклади Хайём, Андух кўрасида ёнди ул ноком. Умр ипин кесди ажал қайчиси, Хизматига охир шул эрди инъом.
|