Мусо алайхисалом - Бир тоғни қилиб макон, Роббиси чорлаганда, Сўзлашгани бораркан.
Яна ўша томонга - Кетаётса бир куни, Бир бой одам тўхтатиб, Гапга солибди уни.
Айтибдики: " Аллоҳга - Шукур, шукур, минг шукур, Бандасини неьматга, Ўраб қўйибди буткул.
Калбларни тўлатибди Меҳр, шавқат, иймонга, Ақлу тафаккурдир энг , Кераклиси инсонга.
Жисмимда қанча неьмат, Оёғу қўл, кўз, қулоқ, Атрофимдагиларин , Санаб этолмам адоқ.
Бойлигим ҳам негадир , Кўпаяр борган сари, Ўн танга эхсон қилсам, Қайтар юз баробари.
Бойлик яхшику аммо, Охират бор биламан, Ҳар танганинг хисобин, Сўраса не қиламан!?
Қўрқаман шунинг учун, Ташвишдаман туну кун, Сўраб беринг не қилсам , Бойлигим камаяркан? "
"Хўп” дебдилар Пайғамбар, Юргач икки юз қадам, Учрабди белигача , Қумга кўмилган одам.
У дебди: "Оч юпунман , Эй Мусо, ёмон холим, Иштоним йўқлигидан , Қумга кўмилиб олдим.
Оёқ қўлим бут аммо, Иш йўқ, ишлайин десам. Яқинларим ҳам қарамас, Нон йўқ тишлай десам.
Бу қум ҳам бир бўлмағур, Оғирлигини қаранг, Гох исиб, гох совийди, Чидаб турибман аранг.
Эй, Роббингиздан хафаман! Дунёсидан тартиб йўқ. Кимдир кулар, ким йиғлар, Биров очу, биров тўқ.
Кимдир қисқа яшар, Кимдир юз ёшда ҳам ўлмайди. Одил бўлса ҳаммани, Нимага тенг кўрмайди?
Юборай десам бир хат, Йўқдур манзил макони. Кўрсангиз айтиб қўяй! Чайвордию дунёни.
Ҳар нарсани кўради, Бедор дерлар ўзини. Аммо менга келганда, Юмиб олар кўзини.
Синов деб бандасини, Эзиб ташладию жуда. Яратганидан кейин, Хабар-пабар олсинда!
Нега ҳамма шоду мен, Дард - хасратга тўламан? Тўйиб кетдим, сўрангчи, Не қилсам бой бўламан?"
Аллоҳ билан сўзлашиб , Мусо ортга қайтибди, Саволларга ул Зотнинг, Жавобини айтибди.
Бойга дебди: "Нолигин, Етганича қудратинг, Ношукур бўлаверсанг, Камаяркан давлатинг".
Қумга кўмилган одам - Олдига келиб деган: - Нолимасдан ҳар доим , Шукур қиласан экан..
- Ўзи камбағал бўлсам, Юрсам оч юпун фақат, Роббингнинг нимасига , Шукур қиламан, номард ? !
Шунда қумни учириб , Дайди шамол кеб қопти, Ношукурнинг танаси, Қип яланғоч бўб қопти.
Ана ҳолос, бу гаплар Йўқ эди ҳеч ўйимда. Энди билдим, нимага Барака йўқ уйимда.
Тилим шукур бошлади, Шу онда беихтиёр. Шукур десам сиғаркан, Бир нафасга ўттиз бор.
Ҳали дунё билмайди, Бойишни бу йўлини. Яшар баъзи одамлар, Қумга кўмиб ўзини.
|