Мен, умрни, кўрмай қолибман, Ёнгинамдан ўтиб кетибди. Қўлимга бир китобни тутиб, Тақдиримни битиб кетибди !
Хатто юзин бир бор кўрсатмай, Изларини чизиб кетибди. Мени хаёт жангига ташлаб, "Кураш"-дея, ёзиб кетибди !
Кетаяпман ортидан қувиб, Болаликни, ёшликни ташлаб. Гоҳо кулиб, гоҳо англамай, Гоҳо, унсиз кўзимни ёшлаб !
Ҳар баҳорда бир йўқлаб келиб, Ёшимга ёш, қўшиб кетармиш. Гўё, менда алами бордек, Сочимга қор тўкиб кетармиш !
Мен умрни кўрмай қолибман, Ёнгинамдан ўтиб кетибди. Пешонамга ажинлар тортиб, Суратини чизиб кетибди !!!
Мен умрни кўрмай қолибман...
|