Келтурса юз балони ўшал бевафо манга, Келсун агар юзумни эвурсам*, бало манга!
Нетгаймен ул рафиқ* билаким, қилур басе, Меҳру вафо — рақибға, жавру жафо — манга.
Бегона бўлса ақл мени телбадин, не тонг, Чун бўлди ул парисифатим ошно манга.
Оҳу ёшимдин ортадурур заъф*, эй табиб, Билдим: ярашмас эмди бу обу ҳаво манга.
Дардим кўруб, муолажада зоеъ этма умр — Ким, жонда дарди ишқдурур бедаво манга.
То ёр кимни иетару кўнглига ким ёқар, Ташвиш бежиҳатдурур охир санго, манга.
Бобур, бўлубтурур икки кўзум йўлида тўрт, Келса не бўлди қошима бир-бир манго манга. _______________ * Эвуриш — ўгириш, буриш; айлантириш. * Рафиқ — дўст, сирдош, ҳамроҳ. * Заъф — хасталик, ҳолсиалик, қувватсизлик.
|