Суббота, 2018-09-22, 10:12 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость

Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 632
Статистика



Онлайн всего: 71
Гостей: 70
Пользователей: 1
Thorekoa
Главная » FAQ [ Добавить вопрос ]


Япониялик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, аёл кишининг қон гуруҳи унинг феъл-атвори ва ўзига хос хусусиятларини билишга ёрдам берар экан. Бу фикр қанчалик ҳақиқатга мос эканлигини улар тақдим этган қуйидаги маълумотлар асосида ўзингизнинг қон гуруҳингиз ва хусусиятларингиз мисолида таққослаб кўринг…

I ҚОН ГУРУҲИ

Бу қон гуруҳига эга бўлган қизлар, аёллар ҳамма жойда етакчилик қилишни яхши кўрадилар ва ушбу мақсад сари олға интиладилар. Улар ўзларининг билим ва кучига ишонади. Шу билан бирга, ушбу қон гуруҳига эга бўлган қизлар эҳтиросга берилувчан ва рашкчи бўладилар.

II ҚОН ГУРУҲИ

Ушбу қон гуруҳи эгалари эса, уйғунликни, тинчлик ва тартибни хуш кўрадилар. Улар атрофдагилар билан жуда хушмуомала бўлишлари билан бирга, таъсирчан ва кези келганда инжиқ, ўзгарувчан табиатга эга бўладилар.

III ҚОН ГУРУҲИ

Бу қон гуруҳи вакиллари ўзига хос феъл-атворга эга, ўзлари истаганидек иш тутишни яхши кўрадилар. Ҳар қандай шароитга тез кўникадилар. Кечиришга интиладилар. Аммо интилиш ва саъй-ҳаракатлари ҳар доим ҳам ижобий натижа беравермайди.

IV ҚОН ГУРУҲИ

Ушбу қон гуруҳига эга қизлар, аёллар оғир-босиқ ва ҳақиқатгўй бўладилар. Шунга қарамай яқинлари, дугоналари улар билан вақт ўтказишни яхши кўрадилар. Чунки улар хушмуомала бўлиш билан бирга, қатъий, яқинларига тўғри ва самимий маслаҳатлар бера оладилар.

Саволларга «Ҳа» ёки «Йўқ» деб жавоб беринг:

1. Қайтадан туғилишни ва ҳамма нарсани бошидан бошлашни хоҳлайсизми?

Ҳа – 4, Йўқ – 16 балл.

2. Машғул бўлиш учун ҳар доим вақт ажратадиган юмушингиз борми?

Ҳа – 18, Йўқ – 5 балл.

3. Ишингиз юришмаса, «Бу ҳолат фақат мен билан юз бериши мумкин», деб ўйлайсизми?

Ҳа – 6, Йўқ – 12 балл.

4. Кимнингдир сизга ҳавас қилишини билсангиз, хурсанд бўласизми?

Ҳа – 16, Йўқ – 2 балл.

5. Сизни эзма одам деганларини эшитиб қолсангиз, ҳафа бўласизми?

Ҳа – 3, Йўқ – 12 балл.

6. Дўстларингизнинг иши ҳам сизникидек юришмаса(бу ҳол фақат менда эмас экан, деб) хотиржам бўласизми?

Ҳа – 18, Йўқ – 5 балл.

7. Қандайдир иш сизсиз ҳам яхши кетаётганини билсангиз, хавотирга туша бошлайсизми?

Ҳа – 2, Йўқ – 16 балл.

8. Лотереяда катта пул ютиш хоҳиши хаёлингиздан тез-тез ўтиб турадими?

Ҳа – 4, Йўқ – 20 балл.

9. Қариндошларингиз ёки танишларингиз каттароқ нарса (компьютер, телевизор, мебел ва ҳ.к.) харид қилишса ҳасад қиласизми?

Ҳа – 1, Йўқ – 12 балл.

10. Фикрингизни атрофингиздагиларга айтишни яхши кўрасизми?

Ҳа – 16, Йўқ – 3 балл.

Энди натижаларни таҳлил қиламиз: 120 баллдан кўп. Сиз ўзингиздан ниҳоятда мамнунсиз. Ўзингизни танқид қилишни ҳам, ўзгалар танқидини ҳам ёмон кўрасиз. Лекин баъзида яқинларингизнинг соғлом танқиди сизга фойда келтириши мумкин эканлигини унутманг.

60-120 балл. Сиз ўз кучингизга керагича ишонасиз, лекин ўзингиздан унчалик мамнун эмассиз. Камдан кам ҳолларда қилаётган ишингиздан (гарчи бу ишингиз яхши бажарилган бўлса ҳам) қониқасиз.

60 балдан кам. Ўзингиздан умуман, мамнун эмассиз. Бирор ишни бошлаб, ўзингизга ишонмаганингиз учун бу ишни ярим йўлда ташлаб кетишингиз мумкин. Бундан ташқари, ўзингизни қўлга олиб, вазиятни тўғри баҳолай олмайсиз. Атрофга бир назар ташланг. Ахир сизнинг бошқалардан ҳеч кам жойингиз йўқ. Ўзингизга ва яқинларингизга ишонинг ва бу келажакда, албатта, ўз мевасини беради.


Олимларнинг фикрича, инсоннинг феъл-атворини, унинг қандай рангдаги гулларни ёқтиришига қараб, билиб олса бўларкан. Келинг, бу қанчалик ҳақиқатга яқинлигини ўзимизда синаб кўрайлик.

Оқ рангдаги гулларни ёқтирувчилар табиатан самимий, меҳрибон, оқкўнгил бўладилар. Бироз хаёлпарастлиги учун, кўпроқ ақлга эмас, ҳис-туйғуларига таяниб иш тутадилар, уларнинг ишонувчанлиги ҳаётда кўп бор панд беради.

Қизил рангдаги гулларни ёқтирувчилар инжиқ, рашкчи, талабчан бўладилар. Улар доимо ўзларини биринчи ўринга қўядилар. Айбдор бўлсалар ҳам ҳеч қачон буни тан олмайдилар ва ўз олдиларига қўйган мақсадларига эришмагунича, қатъий ҳаракат қиладилар.

Сариқ рангдаги гулларни ёқтирувчилар ҳаракатчан, тиришқоқ ва бироз тортинчоқ бўладилар. Улар кўпроқ ёлғиз қолишни хуш кўрадилар, лекин севги бобида эса беқарордирлар.

Пушти рангдаги гулларни хуш кўрувчилар эса жуда жиддий кўринсалар-да, оилада, дўстлар даврасида самимий бўладилар. Улар доимо, ҳар қандай вазиятдан осонгина чиқиб кета оладилар ва ўзига жуда ишонадилар.


Бошқаларнинг фикрига қулоқ соласизми ёки ўзингизнинг фикрингиз барча нарсадан устунроқми? Қуйидаги тест сизнинг қай даражада сабр-бардошли эканлигингизни аниқлашга ёрдам беради. Марҳамат ўзингизни синаб кўринг.

1. Сизда қизиқарли ғоя пайдо бўлди деб ҳисоблаяпсиз. Аммо уни ҳеч ким қўллаб-қувватламади. Жаҳлингиз чиқадими?

а). Ҳа; б). Йўқ.


2. Дўстларингиз билан учрашдингиз, кимдир ўйин бошлашни таклиф қилди. Сиз қуйидагилардан қайси таклифни маъқуллайсиз:

а). Фақат яхши ўйинчилар иштирок этсин;

б). Ўйин қоидасини билмайдиганлар ҳам ўйнайверсин.


3. Нохуш хабарни тинч қабул қиласизми?

а). Ҳа; б). Йўқ.


4. Жамоат жойларига маст бўлиб келувчи одамлар жаҳлингизни чиқарадими?

а). Ҳа; б). Йўқ.


5. Сизникидан фарқ қилувчи касбдаги, шароитдаги одам билан осон мулоқот ўрната оласизми?

а). Бу анча мураккаб кечади;

б). Мен бундай нарсаларга аҳамият бермайман.


6. Сизга ҳазил қилишса нима қиласиз?

а). Менга ҳазил ҳам, ҳазилкаш ҳам ёқмайди;

б). Ҳазил менга ёқмаса ҳам унга муносиб жавоб беришга ҳаракат қиламан.


7. Кўпчилик одамлар ҳақида айтилган «бировнинг ўрнида ўтирибди», «ўз ишини қилмаяпти» деган фикрларга қўшиласизми?

а). Ҳа; б). Йўқ.


8. Дўстларингиз даврасига ўз дўстингиз (дугонангиз) билан келдингиз ва у ҳамманинг эътиборига тушди. Сиз қандай ҳолатга тушасиз?

а). Эътибор мендан четлашганидан норози бўламан;

б). Мен бундан хурсанд бўламан.


9. Кекса ёшдагилар билан суҳбат чоғида ёш авлодни танқид қилишса, уларга сизнинг жавобингиз қандай?

а). Бу мунозарага аралашмайман;

б). Буни тушунтиришга ҳаракат қиламан.


1-б, 2-б, 3-б, 4-а, 5-б, 6-б, 7-б, 8-б, 9-а жавоблари учун 2 баллдан берилади.


Қолганлари учун эса 0 балл. Шунга қараб ҳисоблаб чиқинг.


ЖАВОБЛАР


0 дан 4 баллгача. Сиз бўйсунмас ва ўжарсиз. Қаерда бўлманг, ўз фикрингизни маъқуллатишга ҳаракат қилаётгандек тасаввур уйғотасиз. Мақсадингизга эришиш учун тез-тез овозингизни баланд-латасиз. Бу характерингиз билан сиз каби фикрлай олмайдиган ва сиздек ҳаракат қилмаётган одамлар билан муроса қилишингиз қийин.


4-12 балл. Ўз эътиқодларингизни қаттиқ ҳимоя қилишга қодирсиз. Аммо шубҳасиз, суҳбат қуриб, зарурат бўлса ўз фикрингизни ўзгартириб оласиз. Баъзан ортиқча кескинлик, суҳбатдошингизга нисбатан ҳурматсизлик қилишингиз мумкин. Шундай вақтларда кучсиз характерли одамлар билан кечадиган баҳсларда устунликка эришасиз. Бундай йўл тутиш ҳар доим ҳам ҳурмат келтирмайди.


13-18 балл. Эътиқодларингиз барқарорлиги ўткир ақлингизга жуда муносиб. Сиз ҳар қандай ғояни тинглашингиз, бир қарашда бемаъни хулқ-атворни тушунишингиз мумкин. Ўз фикрларингизга танқидий муносабатдасиз ва суҳбатдошингизнинг хато фикрларига қўшилмаслигингизни ҳурмат билан билдира оласиз.


Турмуш муносабатларида баъзан кўнгилсиз ҳолатлар ва муаммоларга дуч келамиз. Бунинг сабаби, албатта, оддийгина тушунмовчиликдан келиб чиқади. Оилада эр-хотин бир-бирларини тушуна олсагина, тинч ва осойишталикка эришиш мумкин. Сиз турмуш ўртоғингизни қай даражада тушуна оламан, деб ўйлайсиз? Қуйидаги тест бу саволга жавоб топишингизга ёрдам беради. Бунинг учун иккингиз ҳам жавоб беришингиз талаб этилади.

1. Сиз жуфтингиз билан ҳамиша жиддий муносабатда бўласизми?

а) Ҳа – 1;

б) Бунга умуман эҳтиёж йўқ – 0;

в) Гоҳи-гоҳида -2.

2. Шахсий ва бирдан жавоб бериш қийин бўлган саволингизга дарҳол жавоб талаб қила оласизми?

а) Ҳа – 0;

б) Пайтини пойлаб, савол бераман – 1;

в) Йўқ – 2.

3. Сизнингча, у шахсий сирларини сиздан яширадими?

а) Ҳа – 1;

в) Билмадим – 2;

в) Барибир хабардор бўламан – 0.

4. Ҳар қандай вақт ва шароитда ҳам у билан суҳбатлашаверасизми?

а) Ҳа – 0;

б) Шароитга қараб иш

тутаман – 1;

в) Йўқ, бунга унинг бўш вақти йўқ ҳисоби – 2.

5. Ўзаро суҳбатда одоб қоидаларига риоя қиласизми?

а) Ҳа – 1;

б) Йўқ, ўйламай гапираверамиз – 2;

в) Баъзан бўлиб туради – 0.

6. Унга муаммоларингизни айтсангиз, у…

а) Сизни тушунмайди – 2;

б) Иши ҳам бўлмайди – 1;

в) Доим ёрдамга тайёр – 0.

7. Бирор масала борасида ўзаро маслаҳат қиласизми?

а) Баъзан – 2;

б) Кўпинча бирор тўхтамга кела олмаймиз – 1;

в) бошқа биров мени яхшироқ тушунган бўларди, дейсиз – 0.

8. Баъзан бегоналар турмуш ўртоғингизга қараганда сизни яхшироқ тушунадими?

а) Ҳа, баъзан бўлиб туради – 1;

б) Йўқ, мен турмуш ўртоғимга ишонаман – 1;

в) Менга бегоналар афзалроқ – 2.

9. Турмуш ўртоғингиз гапириб турибди, аммо хаёлингиз бошқа жойда…

а) Шунақаси ҳам бўлиб туради – 2;

б) Йўқ. Уни доим эътибор билан тинглайман – 0;

в) Фикримни жамлаб, уни тинглашга ҳаракат қиламан – 1.

10. У билан суҳбатда доим устун бўлишга интиласизми?

а) Албатта – 2;

б) Йўқ, кўпроқ уни

тинглайман – 0;

в) Иккимиз ҳам баробар гапирамиз – 1.

Балларингизни ҳисобланг ва натижани текширинг.

0-10 балл: Оилангизда муаммолар бамаслаҳат ҳал қилинади. Сиз доим жуфтингиз билан маслаҳатлашасиз. Биргаликда ҳар қандай муаммога жавоб топасиз. Кўпчилик сизга ҳавас қилади.

11-29 бал: Турмуш ўртоғингизга ишонасиз, аммо ҳамма сирингизни ҳам айтавермайсиз. Муаммоларни биргаликда ҳал қилишингиз мумкин. Аммо аксига олиб, кўпинча бунинг тескариси бўлади. Ўзаро ишончсизлик шундай оқибатга олиб келади. Шунинг учун ҳам аксарият ҳолларда бир бирингизни тушунишга интилишингиз мақсадга мувофиқ.

1. Эркакларнинг қайси фазилатларини ҳурмат қиласиз? (иккитасини танланг).

а) шуҳратпарастлик – 2;

б) мардлик – 3;

в) меҳрибонлик – 1;

г) эътиборлилик – 1;

д) маданиятлилик – 2;

е) ташқи кўриниши – 3.

2. Эркаклар сизнингча –

а) нима деб гапиришни биладилар – 5;

б) аёллардан яхшилар – 1;

в) айтиш қийин – 3.

3. Яқин кишингиз … (қуйидагилардан бирини танланг) истайсиз?

а) қаттиқ яхши кўришини – 5;

б) сизни ҳимоя қила олишини – 1;

в) ўзи билан тенг кўришини – 3.

4. Иложи бўлганда ким бўлишни истардингиз?

а) миллионернинг хотини – 5;

б) ишбилармон аёл – 3;

в) шундайлигингизча қолар эдингиз – 1.

5. Сиз кўпроқ қайси мавзуда гаплашасиз? (иккитасини танланг)

а) кийим -1;

б) ишқий муносабатлар – 3;

в) фарзандлар – 1;

г) пул -2;

д) ўзингиз – 2;

е) спорт – 3.

6. Кўпроқ нима билан шуғулланишни ёқтирасиз? (иккитасини танланг).

а) гаплашишни – 2;

б) ёқтирган инсонингиз билан вақт ўтказишни – 3;

в) тўқиш ёки тикишни – 1;

г) таом тайёрлашни – 1;

д) пул сарфлашни – 2;

е) рақсга тушишни – 3.

7. Кийим танлашда нималарни эътиборга оласиз?

а) эркакларни жалб қилиш учун – 5;

б) аёллар ҳавас қилишлари учун – 3;

в) ўзингизни қулай ҳис этиш учун – 1.

8. Ким билан учрашишни истардингиз? (иккитасини танланг).

а) дунёга машҳур қўшиқчи билан – 1;

б) машҳур миллиардер билан – 3;

в) сиёсатчи билан – 2;

г) машҳур ёзувчи билан – 2;

д) машҳур актёр билан – 1.

9. Туғилган кунингизга нима харид қилишни истардингиз?

а) компьютер – 3;

б) микротўлқинли печ – 1;

в) қимматбаҳо кўйлак, тақинчоқ ва ҳоказо – 5.

10. Севги ҳақида ўйлаш, гаплашиш…

а) аёллардан кўра кўпроқ эркакларга ёқади – 1;

б) аёл ҳамда эркакларга бирдек ёқади – 5;

в) бу мавзуга ҳаддан ортиқ эътибор бериш керак эмас – 3.

11. Яқин инсонингиз сизга ҳиёнат қилаётганини билиб қолсангиз…

а) кўнглингиз вайрон бўлади – 1;

б) бу сиз учун осмон узулиб ерга тушди дегани эмас – 3;

в) рашк қиласиз – 5.

12. Сизнингча, яхши ва мустаҳкам муносабатлар учун нима керак?

а) барча жабҳада дунёқарашларнинг тўғри келиши – 5;

б) икки томонлама ҳурмат – 3;

в) меҳр-муҳаббат – 1.

13. Сизнингча, оилада ишлар қандай тақсимланиши керак?

а) квартира, телефон ва ҳ.к учун тўловлар – 3;

б) фарзандларнинг тарбияси – 3;

в) қаерда ва қандай дам олишни режалаштириш – 1;

г) уйни тозалаш; – 1;

д) уйни безаш (мебель ва бошқа жиҳозларни сотиб олиш) – 1.

ТЎПЛАГАН БАЛЛАРИНГИЗНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИНГ:

72 балл. Эркаклар назарида сизни латофатли аёл деса бўлади. Сиз мафтункор, кези келганда эркаклар эътиборини қозона оладиган аёлсиз. Эркаклар диққат марказида бўлсангиз, ўзингизни жуда бахтли ҳис этасиз. Бундан ташқари, эркаклар ҳақида ҳамма нарсани биламан, деб ишонч билан айта оласиз.

60-71 балл. Сиз ўзингизни эркаклар олдида қандай тутишни ҳам, ўз қадр-қимматингизни ҳам яхши биласиз. Сиз жозибали ва кишини ўзига мафтун эта оладиган аёлсиз. Эркаклар сиз билан суҳбатлашишни ва сизнинг ёнингизда бўлишни исташлари турган гап. Лекин шу билан бирга, эркаклар сиз билан улар орқасида қандайдир чегара мавжудлиги ва сиз ушбу чегарадан ҳеч қачон чиқиб кетмаслигингизни ҳам билишади.

47-59 балл. Сиз ўзингизга ишонасиз ва эркаклар билан бир қаторда туришни истайсиз. Улар сизга латофатли аёлдан кўра, кўпроқ раҳбар аёл сифатида қарашади. Лекин сиз бунга аҳамият бермайсиз. Сиз ҳаётда нимани хоҳлашингизни ва бунга қандай эришиш мумкинлигини яхши биласиз.

34-46 балл. Сиз эркаклар психологиясини яхши биласиз, лекин негадир бундан фойдаланмайсиз. Самимиятингиз, гўзал қалбингиз эркакларни ташқи кўринишингиздан кўра кўпроқ ўзига жалб этади.

34 ва ундан кам балл. Сиз уйингиз ва фарзандларингиз билан бандсиз. Эркакларнинг сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари сизни умуман, қизиқтирмайди. Эркак киши тасаввурингизда сизни ҳимоя қила оладиган ва ўз таъсирини ўтказа оладиган бўлиши керак.

Кўп одамлар ўз айб ва камчиликларини кўрмайдилар. Бошқаларнинг кўзига тушган хасни кўрадилар-у, ўзларининг кўзларига тушган хасни кўришга ожизлик қиладилар. Ўз камчилигини кўришни истаган кишилар учун тўрт хил йўл бордир.

Биринчи йўл – камчиликни кўра олувчи комил бир одам билан суҳбатлашиб туришдир, бу йўл шогирд билан устоз орасида бўлади.

Иккинчи йўл – самимий, хайрихоҳ дўст топиб, ўзининг қилиб турган ишларини, юриш-туришини кузатиб, хуш кўрилмаган йўллардан қайтаришни ундан илтимос қилишдир. Бир донишманд: «Менинг камчиликларимни ўзимга айтган кишилардан миннатдорман», – дер эди.

Учинчи йўл – камчиликни душманлар оғзидан эшитиб, улардан тегишли хулоса чиқаришдир. Камчиликларни сўзлаб юрувчи душман икки юзламачи, риёкор дўстдан устун туради.

Тўртинчи йўл – халқ ичида юриб, баъзи одамларда кўрилган ёмон қилиқлардан хулоса қилиб, улардан сақланиш керак. Халқнинг нафратига сазовор бўлган ёмонларнинг қилиқлари сенда бор бўлса, уни битиришинг лозим. Луқмон ҳакимдан: «Адабни кимдан ўргандингиз?» деб сўрадилар. Луқмони ҳаким: «Адабни адабсизлардан ўргандим», деб жавоб берган экан.

Дунёда турмуш ўртоғининг муҳаббатига сазовор бўлишни истамайдиган аёл бўлмаса керак. Чунки бахтнинг асосий мезони эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббатдир. Қолаверса, икки дунё саодатига эришмоқчи бўлган солиҳа аёл биринчи галда эрининг юксак севгисига сазовор бўлади.

Қуйидаги тавсиялар аёлларнинг бахтга эришишларида кўмаклашади.

1. Тингланг, итоат этинг.

Эрига итоат этиш – фарз. Сизнинг умр йўлдошингиз – оила бошлиғи. Унга ана шу туйғуни ҳис этиш имконини беринг. Шунда ҳурмат қозонасиз.

2. Эрингиз мол-мулкини, уй-жойини кўз қорачиғидек асранг. Чунки унинг мулки сизнинг мулкингиз.

3. Бирон жойга борсангиз, албатта эрингиздан рухсат сўранг. Изнсиз остона хатлаб кўчага чиқа кўрманг. Чунки эрингиз сизга жавобгар.

4. Эрингиз учун жозибали бўлинг.

Аллоҳ таоло барча аёлларни эрлари учун пардоз-андоз қилишга, доим гўзал, покиза, ораста бўлиб юришга буюрган. Аллоҳ амр этганидек, эрингиз юрагини забт этиш учун чиройингизни ишга солинг. Бегона эркаклар эътиборини тортишга уринманг.

5. Яхши кайфият билан қарши олинг.

Тасаввур қилинг: эрингиз ишдан қайтди. Қаршисида саранжом-саришта уй, ширин калом, яхши кайфият билан кулиб қарши олган гўзал аёли, севиб истеъмол қиладиган мазали таомлар, ақлли фарзандлар. Шунда ҳам эрингизда салбий муносабат кузатилармикан?!

6. Уйингизда зеб-зийнатга бурканинг, эрингиз учун безанинг.

Барча аёллар болалигидан нафис сирғалар, билакузуклар тақади, чиройли кийимлар кияди. Ана шу одатни энди уйингизда давом эттиринг. Бу, эрингизга маъқул келади.

7. Ҳазиллашинг, кайфиятини кўтаринг, эрингизнинг жинсий эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилинг.

8. Оиласи учун қилаётган барча эзгу ҳаракатлари, меҳнатлари учун миннатдорчилик билдириб туринг.

Жаннатий аёлнинг безаги эрини доимий қўллаб-қувватлаш, оиласи фаровонлиги учун қилаётган ишларига ижобий баҳо бериш, раҳмат айтишдир. Зеро, эрининг топганига қаноат қилиш, унга миннатдорчилик билдириш аёлнинг саодат калитидир.

9. Оилавий сирларни, жинсий ҳаёт билан боғлиқ ишларни зинҳор кўчага олиб чиқманг. Бундай гаплар эр-хотин ўртасида қолсин. Бу, оила мустаҳкамлигида жуда муҳим саналади.

10. Баҳс пайтида, айбингиз бўлмаса-да, «Кечиринг», «Узр» дейишни лозим тутинг.

Ҳар бир хонадонда келишмовчилик, қўйди-чиқдилар бўлиб туради. Бу – табиий ҳолат. Ана шундай пайтда баҳслашманг, оловга мой сепманг, вазиятни кутинг, «Кечиринг, жаҳлингизни чиқардим. Илтимос, баҳслашмайлик, дадаси», десангиз, олам – гулистон.

11. «Жаннат калити» бўлган эрингиз кўнглини олишга доим ҳаракат қилинг.

12. Никоҳингиз мустаҳкам, оилавий муносабатларингиз яхши бўлишини Аллоҳдан сўранг

Ушбу тест ўзингизни қандай инсон эканлигингизни билишингизда ёрдам беради.

1. Шоҳона дастурхон атрофида бўлсангиз, ўзингизни қандай тутасиз?

а) меъёрида еб-ичаман, қачон ўзимни тўхтатишни биламан – 0

б) қорним тўқ бўлса-да, яхши овқатдан ўзимни тиёлмайман – 1

2. Сўзлашни хуш кўрасизми?

а) гапиришга арзийдиган бирор гап бўлса, кейин гапираман – 0

б) кўп гапиришни ёқтираман, ҳар қандай мавзуда гаплашиб кетавераман – 1

3. Тартиб-интизомлимисиз?

а) ҳар бир ишим тартибга солинган, режа асосида иш қиламан – 0

б) тартиб-интизомга риоя қилмайман – 1

4. Қатъиятлимисиз?

а) бирор нарсага аҳд қилсам, уни албатта амалга ошираман – 0

б) кўпинча иккиланаман, қийинроқ туюлган ишни бажармай қўявераман – 1

5. Пулни қандай сарфлайсиз?

а) фақат керакли нарсаларгагина пул сарфлайман – 0

б) қанча истасам шунча пул сарфлайман – 1

6. Қандай ходимсиз?

а) меҳнаткашман, ўз вазифамни сидқидилдан бажараман – 0

б) кўпинча фикримни жамлолмайман, ишга чин дилдан киришолмайман – 1

7. Доим рост гапирасизми?

а) фақат рост гапираман – 0

б) баъзан ёлғон ҳам гапираман, масалан қийин вазиятдан чиқиш учун- 1

8. Атрофдагиларга муносабатингиз қандай?

а) барчанинг кўнглига қарайман – 0

б) мени атрофдагилар қизиқтирмайди – 1

9. Таваккалчимисиз?

а) таваккал қилишга қўрқаман – 0

б) керак бўлса таваккал қилишга тайёрман – 1

10. Оғир-босиқмисиз?

а) ғалва-жанжалга тоқатим йўқ – 0

б) кўпинча бошқалар билан тортишиб қоламан – 1

0-3 балл. Сиз ҳаттоки, иложсиз пайтда ҳам ўзингизни тута оласиз. Ҳар бир ҳаракатингиз олдидан узоқ ўйлайсиз. Сизга ҳар қандай сирни ишониб айтиш мумкин. Берган ваъдангизнинг устидан, албатта, чиқасиз.

4-6 балл. Сиз ҳамма нарсани тўғри бажаришга ҳаракат қиласиз. Атрофдагилар асабингизга тегишган пайтда ҳам жиғибийрон бўлганингизни билдирмайсиз. Вақтингизни қандай сарфлашни биласиз. Баъзи-баъзида сизга қатъият етишмайди.

7-9 балл. Баъзан атрофдагиларнинг ғашига тегишингиз мумкин. Сиз пулни қандай сарфлашни яхши биласиз. Қатъиятлисиз, бирор нарсага аҳд қилсангиз, албатта уддасидан чиқасиз. Сизга қандай муомала қилишса, ўшандай жавоб қайтарасиз.

10 балл. Сиз фақат ўзингизни яхши кўрасиз. Атрофдагиларнинг сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари сизни умуман қизиқтирмайди. Ўз фикрингизни ошкора гапирасиз. Пулни аёвсиз сарфлайсиз.

Аёлларнинг феъл-атвори ҳақида нафақат уларнинг кийиниш ёки пардоз услуби, балки тутадиган сумкаларига қараб билиб олиш мумкин.

Сумкаларнинг шаклига кўра, аёлларнинг характеридаги ўзига хослик яққол намоён бўлади.

Агар кичкина кармончларни маъқул кўрсангиз унда сиз:

Ўзингизга нима кераклигини яхши биласиз. Нарса-буюмларнинг сифатли ёки сифатсиз эканини осон ажратасиз. Ҳар қандай вазиятда ўзингизни эркин ҳис қиласиз ва ўзингизга ишонасиз. Замонавий урф, анъаналарни кузатиб борасиз. Кучли шахслар, айниқса, эркаклардан узоқроқ юришни маъқул деб ўйлайсиз. Эркаклар аёлларнинг инжиқликларини тўғри тушунишларини истайсиз. Ташқи кўринишингиз, либосларингиз ва тақинчоқларингизга етарли вақт ажратасиз.

Катта ҳажмдаги сумка тутсангиз, унда сиз:

Фавқулодда кузатувчан ва эҳтиёткорсиз. Ҳамма нарсани олдиндан захирасини яратиб қўясиз. Ҳаётдаги ўзгариш ва бурилишларга ишончсизлик билан қарайсиз. Агар чиройли ёки қулай нарсани танлаш керак бўлса, албатта, қулайини танлайсиз.

Оилада меҳрибон аёл ва она бўлишга интиласиз. Ғайратли ва шижоатли бўлиш сизнинг шиорингизга айланган.

Ғайриоддий ва кутилмаган ёрқин рангдаги сумкаларни афзал билсангиз:

Сизни ижодкорлар тоифасидан деб айтиш мумкин. Шахсиятингиз ҳақида фикрингиз жуда юқори. Сизни ёқимтой дейишдан кўра, кўпроқ «тили аччиқ» деб таърифлаш тўғрироқ. Хаёлан янги ва эртаклардагидек сарой қуришни ният қиласиз. Негадир асосий нарсаларга иккинчи даражали баҳо берасиз. Кўпчиликни хушламасангизда, ҳамманинг эътиборида бўлишни хуш кўрасиз. Шу ўринда ташаббусни қўлдан бой бермайсиз. Кулгига мойил, ҳазилкаш кишилар билан мулоқот қилишни ёқтирасиз.

Кўриниши оддий сумкаларни ёқтирсангиз:

Ишбилармон ва омилкорсиз. Ақл билан иш кўришдан кўра кўпроқ ҳиссиётларингизга қулоқ соласиз. Ўзингизга қарши чиқадиган пайтларингиз ҳам бўлади. Янгиликни ҳечам қулайликдан устун қўймайсиз. Маълум одатларга кўниккансиз. Шунингдек, ортиқча ҳашамни хушламайсиз. Иложи бўлмас нарсаларни орзу қилмайсиз.

Севгилингизнинг сизга нисбатан муносабатини ўзингизга аён даражадан ҳам кўпроқ билишни хоҳлайсизми? Унда қуйидаги тест сизга ёрдам беради, деган умиддамиз.

У лозим бўлганда сизга кўпроқ нималар ҳадя этади?

А) Ширинлик ва атирлар — 2 балл;

Б) Гул ва сувенирлар — 1 балл;

В) Китоб ва юмшоқ ўйинчоқлар — 3 балл.

Дидингиз ва характерингизга унинг муносабати?

А) Қандай бўлсам шундайлигимча қабул қилади — 2 балл;

Б) Чегарадан чиқишимга йўл қўймайди — 3 балл;

В) Ўзи мени замонавийликка ундайди — 1 балл.

Бир-бирингизни қанчалик тушунасиз?

А) Имкон қадар келишишга ҳаракат қиламиз — 1 балл;

Б) Тез-тез ури­шиб қоламиз — 2 балл;

В) Бир қа­рашда тушунишиб кетаверамиз — 3 балл.

Имкони бўлганда унинг сев­гисини синашни истайсизми?

А) Йўқ, унга ишонаман — 2 балл;

Б) Ҳа, чунки баъзида шубҳаланиб қоламан — 1 балл;

В) Бу муҳим бўлмаса ҳам, қизиқ бўлгани учун имкониятни қўлдан бермайман — 3 балл.

6 баллдан ўтолмаган бўл­сангиз, севгингиз сароб бўлиб чиқишига тайёр туришингизни маслаҳат берамиз. Негаки, у сизни осонликча ташлаб кета олади.

Очконгиз 8 баллга етган бўлса, сиз­ни табриклашимиз мумкин. У сизни чиндан севади. Лекин бу севгингиз ҳали мустаҳкам дегани эмас.

10 баллдан ўтиб кетдингизми? О, муҳаббатингизга ҳавас қилса арзийди. Маслаҳатимиз — шу севгингизга гард етказманг, асраб-авайланг, чунки у ноёб.


Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.info
  • www.Sherlar.org

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018