Узоқ умр кўриш сири нимада? Узоқ яшовчиларнинг маслаҳатига қулоқ тутинг
Рут исмли аёл шундай дейди:
Календарга умуман қараманг. Шунчаки ҳар бир кунни байрамдай ўтказишга одатланинг Сифатга кўпроқ эътибор беринг. У ҳеч қачон модадан чиқмайди Мен ўзимни ҳар кун кўчага чиқиб айланишга мажбур қиламан. Ҳеч бўлмаганда уйимиз атрофини пиёда айланаман. Ҳамма вақт ўзимни ёш ҳис этишимни сири – доимий ҳаракатда бўлиш ва ҳаракатни тўхтатмаслик.
100 ёшли врач ҳозиргача одамларни даволайди. Унинг ноанъанавий медицина соҳасида бир нечта маслаҳатлари бор, бир қулоқ тутайлик:
Жисмоний машқларнинг ролини кўпчилик жуда ҳам ошириб юборади. Менинг фикримча у унчалик муҳим эмас Витаминлар тўғрисида сўрадингизми? Витаминларни унутинг. Севинг ва севилинг. Доимо ўзингизни севимли ҳис этиш доимо Сизга куч бағишлайди
Бошқа бир юз ёшли инсон севги борасида ўзининг маслаҳатларини беради
Ҳеч қачон севгининг борлигига шубҳа қилманг. Ҳеч ким сизни назорат қилмайди Баъзан кўнгилни бўшатиб йиғлаб олиш учун вақт топинг Ёшликда кўпроқ Саёҳат қилинг. Агар сиз кимнидир учрашувга таклиф этишдан уялсангиз, у инсон билан танишиб нима қиласиз Ҳар кун ўзингиз учун нимадир қилинг Сиз севган машғулот билан шуғулланинг Уй ҳайвони баъзан ёлғиз қолганингизда Сизга ҳаёт давом этаётганлигини эслатиб туради Вазиятга қараб мослашишни ўрганинг
Адрин Ли учун узоқ яшашнинг сири оддий уч қадамдан иборат
Ҳеч қачон таслим бўлманг ва доимо олдинга қараб интилинг Кўпроқ пиёда юринг Мен водопровод сувини ичаман
Яна бир 100 ёшли аёл қуйидаги маслаҳатларни беради.
Позитив фикрланг Ҳар эрталаб машғулот бажаринг. Менда босма машинка бор. Ҳар эрталаб уйғонганда 150-200 қатор ёзаман. То ки 200 қатор ёзмасам ташқари чиқмайман
Баъзи бир 100 ёшли инсонлар борки улар 20 ёшли ўсмирлардан фаолроқдирлар. 100 ёшли чанғичи ёш авлод билан ўзининг тажрибаларини бўлишади
Фаол бўлинг. Мен 100 ёшда бўлсам ҳам чанғида учишни давом этяпман. Баъзилар куч қувватга тўла бўла туриб мен қилган ишларни қилмайдилар. Мен тўғри овқатланишга, жисмоний машғулот бажаришга ва кўпроқ очиқ ҳавода қолишга ҳаракат қиламан. Агар сиз позитив фикрласангиз , Сизда ҳаммаси яхши бўлади. Агар негатив фикрласангиз, сиз ўз танангизни заҳарлайсиз. Шунчаки табассум қилинг. Айтишадику табассум энг яхши дори.
Сардиния, Италиядаги орол. У ерда саломатлик ва медицина тўғрисида одамлар шундай дейишади:
Кўп йиллардан бери мен умуман дори ичмайман. Мен ўйлайманки улар унчалик фойдалимас. Шифокорлар дориларни Сизда синайдилар
Юз ёшли инсонларнинг маслаҳатларида умумий гаплар ҳам мавжуд:
Олдинга ҳаракатланинг ва ўзингизни шингизни қилишни давом этинг. Сиз маҳаллий муаммолар билан қизиқишингиз мумкин. Лекин дунёда унданда каттароқ муаммолар жуда кўп
100 ёшли шифокор ёшларга бебаҳо маслаҳатлар беради:
Ҳамимиз эслаймиз, болалигимизда биз завқланганимизда овқатланиш ва ухлашни ёдимиздан чиқарардик. Ҳозир ҳам шундай қилиш керак деб ўйлайман. Қойидалар деб ўзингизни чарчатманг Мен нонуштада кофе, бир стакан сут ва озгина апельсин сокига бир ош қошиқ оливка ёғидан қўшиб истеъмол қиламан. Оливка ёғи артерияларга анча ёрдам беради ва терини соғлом бўлишига хизмат қилади. ЎЗингизни нафақага чиқаришга шошилманг. Ҳаётдаги асосий мақсад 65 ёшдан кейин пайдо бўлиши ҳам мукин. Доим соғлом бўлишингиз учун кўпроқ зинопояларга чиқиб тушинг. Менга Роберт Брауннинг "АББАТ ФОГЛЕР” шеъри илҳом бағишлайди. Менга у шеърни отам ўқиб берганди. Шоир бизни оддий кўримсиз образ эмас, санъат асарларини яратишга ундайди . Моддий бойликларни деб ақлдан озманг. Ёдда тутинг, ҳаммаси қачон тугашини билмайсиз ва ўзингиз билан ҳеч нарса олиб кета олмайсиз Фақтгина билимлар инсонларни даволаши мумкин Ўзингизга намуна ола бўладиган инсонларни топинг ва улардан ўзишга интилинг.
Яна нима дейиш мумкин. Шунчаки ЯШАНГ!
Мен хавотир олмасликка ҳаракат қиламан. Мен шунчаки яшайман. Мен ўзимга ишонаман. Қийинчиликлар туғилган пайтда мен уларни осон енгиб билишимга ишонаман
Кўпчилик 100 ёшлиларнинг фикрича, қарилик оддий ҳаёт тарзидан келиб чиқаркан:
Мен кўп гўшт тановул қилмайман. Мен кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилишга ҳаракат қиламан. Ҳафтада икки марта балиқ тановул қиламан. Ҳалол бўлинг. Ёлғон гапирманг. Агар Сиз ростгўй бўлсангиз, инсонлар Сизга қараб интилишади. Ёлғон бу оғир юк уни узоқ йиллар кўтариб юриш оғирлик қилади. Ҳар куни мизғиб олишга вақт топинг. Сиз учун Сизнинг оилангиз ягона! Ҳар қандай қийин аҳволда ҳам оилангиз билан бўлинг. Шошилманг. Шошилсангиз ҳаётнинг ёрқин рангларини кўрмай қоласиз Ҳар куни қандайдир янги иш билан шуғулланинг Хавотирланмасдан ухлашга ҳаракат қилинг Табассум саломатликни бир маромда ушлалшга ёрдам беради. Ҳеч қасон мажбуриятларингиздан қочманг Қизиқувчан бўлинг. Бир кун билан яшанг ва йўлингизда давом этинг Чекманг, ичманг. Ўзингизнинг оёғингизга болта урманг. Муҳим нарсаларни биринчи бажаришга ҳаркат қилинг. Ҳаётдан завқланиб яшанг. Агар шамоллаб қолсангиз музқаймоқ енг. Эртаси куни ўзингизни соғлом ҳис этасиз. Ажойиб.уз сайтини ўқишни канда қилманг!
Рус тилидан 49 маслаҳат таржима қилинди. Маслаҳатларга риоя қилиш мажбурий эмас. Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|