Ҳабибулло НИЗОМОВ, Тошкент шаҳар бодибилдинг ва фитнес федерацияси президенти, 5 карра Ўзбекистон чемпиони, спорт устаси: тамакининг умр заволи эканлиги аллақачон исбот талаб қилмас ҳақиқатга айлангани рост. Кўпчилик чекишни ташлаб, организми учун қандай фойда қилишини билмайди. Келинг, бу ҳақида сўзлаб берсам.
6 соат ичида:
Бугун эрталабдан чекишни ташлашга аҳд қилдингиз. Буни қарангки, тушга яқин қондаги ис газининг миқдори камайиб, қон томирлари тозалана бошлайди. Кислородга тўйиниб, юрагингиз зўриқмай бир маромда уради.
3 кунда:
Тамаки таъсирида йўқолган таъм билиш сезгиси тикланади. Ёқимли ифорларни ҳис этасиз. Ўпкангизги тўлдириб нафас олиш имконияти туғилади. Таомларни ҳам иштаҳа билан ейсиз.
6 ҳафтада:
Узоқ вақт безовта қилган, эрталаблари бўғилиб қолишингизга сабаб бўлган йўталдан ҳалос бўласиз. 2-12 ҳафта ичида ўпка сиғими 30 фоизга кенгаяди. Йўтал, тумов, сурункали толиқиш ҳамда тунги нафас қисишлари ортиқ безовта қилмайди.
3 – ойда:
Жисмоний ва руҳий қувватингиз тикланади. Шу билан бирга соч тўкилишидан ҳам фориғ бўласиз.
9-ойда:
Чекишдан қутилгач,, юрак фаолияти билан боғлиқ касалликлар хавфидан ташвишланмасангиз ҳам бўлади. Ҳар замон юрак ўйноқилаши ҳам энди чўчитмайди.
Бир йилда:
Уйқунгиз яхшиланган, меҳнат унумдорлиги ортган асосийси соғломсиз. Бу ишни 12 ой деганда амалга оширдингиз. Натижаси эса бир умрга етади.
ОЧ ҚОРИНГА ЕЙИЛМАЙДИГАН МАҲСУЛОТЛАР
Озиқ-овқат махсулотларининг организмга ножўя таъсири бўлмаслиги учун қайсиларини оч қоринга еб бўлмаслигини билиб қўйган яхши. Зеро баъзилари айнан оч қоринга истеъмол қилиниши боис ички аъзоларда турли ҳолатларни келтириб чиқаради.
Цитрус мевалари
Оч қоринга ейилаганида меъда шиллиғини таъсирлантириши, гастрит ҳуружлари, аллергик ҳолатларни юзага келтириши мумкин. Шу боис апельсин шарбатини ичишдан олдин енгил тамадди қилишни унутманг.
Банан
Ушбу мева таркибида магний моддаси кўп. Агар оч қоринга бир дона банан есангиз ҳам организмдаги кальций-магний ҳолатини издан чиқаришингиз мумкин. Бу эса юрак фаолияти учун фойда бўлмайди.
Хом сабзавотлар
Сабзавотларни хомлигича ейишнинг фойдали тарафлари кўп. Бироқ оч қоринга эмас. Таркибидаги кислоталар меъда шиллиғини таъсирлантириб, гастрит ёки ошқозон ярасига сабаб бўлиши мумкин.
Йогурт
Буни қарангки, йогуртларни ҳам оч қоринга еб бўлмас экан. Эрталаб организмингиз йогурт таркибидаги бактерияларга эҳтиёж сезмайди. Шу боис ширин қатиқдек ейилади, холос. Йогуртни нонуштадан 2 соат ўтгач, истеъмол қилиш айни муддао.
Яхна ичимликлар
Эрталабдан қабул қилинган яхна ичимликлар ошқозонингизни қийнаса қийнайдики, асло фойда қилмайди. Шунинг учун ҳам нонуштадан аввал илиқ ҳолатдаги ичимликларни танланг.
Ширинликлар
Нонуштани ширинликлардан бошлаш тавсия этилмайди. Чунки бу вақтда ошқозон ости бези кераклича инсулин ишлаб чиқаролмайди. Яхшиси, бошқа егуликларни танавул қилиб, сўнг ширинлик енг.
Қаҳва
Оч қоринга истеъмол қилингани асло тетиклаштирмайди. Қайтанга ошқозон шиллиғини зарарлантириб, меъда суюқлиги ажралишини фаоллаштиради. Бу эса гастрит юзага келиши учун қулай ҳодиса.
Н.ИЛЁСОВА тайёрлади
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|