Биз яшайдиган маҳаллада аксарият оилалар кабель телевидениесига уланган, баъзи ҳолларда пул тўлашга имкониятимиз бўлмай қолган ёки унутган пайтларимизда бизга хизмат кўрсатувчи провайдер томонидан ўзимизнинг "Болажон”, "Наво” ва "Кинотеатр” каби 12 та давлат телеканаллари ҳам узатилишдан тўхтайди. Бунга провайдернинг ҳаққи борми, бу каналлар бепул кўрсатилиши керак эмасми?
Ш.Мансурова, Тошкент ш.
Бугунги кунда амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг зиммасига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажарилиши устидан назорат олиб бориш вазифаси юклатилган. Шу маънода юқоридаги каби истеъмолчилар эътирози ҳам мазкур қўмита томонидан ўрганилди ва натижалар ҳақида расмий сайтда эълон қилинди.
ЎЧИРИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ
Қўмита тақдим этган ўрганиш натижаларига кўра, кўпгина рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи провайдерлар кўрсатган хизматлари учун истеъмолчилар томонидан ҳақ тўланмаган ҳолларда, 12 та бепул ретрансляция қилувчи миллий телеканалларни ҳам ўчириш ҳолатларига йўл қўйганлар. Қўмитанинг маълум қилишича, "Uzdigital TV” МЧЖ абонентларининг ҳисоб рақамларида пул бўлмаган ҳолларда, провайдер фақат пуллик каналларни ўчириши, қолган 12 та бепул намойиш этиладиган ижтимоий телеканаллар ретрансляциясини давом эттириши шарт.
Хусусан, "Ўзбекистон", "Ёшлар", "Toshkent", "Srort", "Oilaviy", "Bolajon", "Navo", "Madaniyat va ma`rifat", "Diyor", "Dunyo bo`lab", "Kinoteatr" ва "Mahalla" ижтимой телеканаллари рақамли телевидениэдан фойдаланувчилар учун бепул ретрансляция қилинади.
Амалдаги ҳужжатларга мувофиқ, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "DVB-T” рақамли форматда ретрансляция қилувчи 12 та миллий телеканаллари тақамли телевидениедан фойдаланувчилар учун очиқ бўлиши шарт!
Вазирликка мурожаат
Шу муносабат билан, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқларни ҳимоя қилиш мақсадида Давлат рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, кўрсатилган хизмат учун вақтида ҳақ тўланмаган ҳолларда, пуллик телеканаллар билан бир қаторда бепул ижтимоий телеканалларни ҳам ўчириб қўйиш ҳолатлари бўйича маълумот тақдим этиш тўғрисида хат билан мурожаат қилинди. Биз ана шу ўрганиш натижалари юзасидан тегишли вазирлик олиб борган чора-тадбирларга қизиқдик.
Шуҳрат САТТОРОВ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассиси:
Мазкур ҳолат бўйича, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Ўзбектелеком” АК, "Uzdigital TV” МЧЖ, "Maks Layn” ва "Ўзбекистон Кабел Телевиденияси”га кўрсатилган хизматлар учун истеъмолчи томонидан ҳақ тўланмаган ҳолларда, юқорида кўрсатилган 12 та ижтимоий телеканални ретрансляция қилишни давом эттириши шартлиги тўғрисида хат юборилди.
Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг тегишли баёнларига мувофиқ рақамли телевидение тармоғи орқали телесигналларни узатиш билан шуғулланувчи провайдерлардан абонент тўлови амалга оширилмаган тақдирда ҳам, Республика ҳудудида тарқатиладиган ижтимоий телеканалларнинг тарқатилишини таъминлашлари сўралган.
ҚАЕРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУМКИН?
Агар сиз хизматларидан фойдаланаётган провайдер томонидан ана шундай ҳолатларга йўл қўйилса, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 237-01-11 ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Лайло РУСТАМОВА тайёрлади
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://daryo.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|