Суббота, 2017-09-23, 11:22 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3635]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [367]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1874]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3210]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4876]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [663]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1986]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [121]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [165]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1295]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [155]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [836]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [247]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 557
Статистика


waplog

Онлайн всего: 79
Гостей: 79
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Сентябрь » 15 » 15 СЕНТЯБРЬ - ДЕТЕКТИВЛАР ҚИРОЛИЧАСИ АГАТА КРИСТИНИНГ ТУҒИЛГАН КУНИ

11:06 AM
15 СЕНТЯБРЬ - ДЕТЕКТИВЛАР ҚИРОЛИЧАСИ АГАТА КРИСТИНИНГ ТУҒИЛГАН КУНИ
Дунёга машхур изқуварлар Эркюль Пуаро ва мисс Марпл образларини яратган детективлар қироличасининг 68 та романи, юздан ортиқ ҳикоялари, 17 та пьесаси чоп этилган бўлиб, улар 107 тилга ўгирилган.
Тортинчоқ қизалоқ

Агата Мэри Кларисса Маллоуэн Миллер Англиянинг жанубий соҳилида жойлашган Торки шаҳрида 1890 йилнинг 15 сентябрида дунёга келди. Викториан даврининг энг сўнгги даврига ҳос, тартибли оиланинг кенжатойи Агата акаси ва опасидан тортинчоғлиги, уятчанлиги, камгаплиги билан ажралиб турарди. Агатанинг ғам-ташвишлардан холи болалиги Эшфилддаги уйларида ўтди. Қизалоқ ўша пайтдаги барча қизлар сингари уйда таълим олганди. У ўз даврасидаги барча қизлар каби кашта тикиш, хуснихат, мандолина ва пианино чалиш каби илму ҳунарларни мукаммал эгаллади. Энг ёқтирган иши – китоб ўқишига ҳам ҳеч ким тўсқинлик қилмасди. "Эшфилддаги осуда ҳаётимиз – бахтли болалагим тимсолидир” деб хотирларди Агата Кристи кўп йиллардан сўнг.

Эшик орқасидаги ҳаёт

1901 йилнинг ноябрь ойида отаси Фред Миллер ўпкаси шамоллаб, кутилмаганда вафот этади. Ўн бир ёшли Агата "эшик орқасида бошқа, унчалик ҳам ёқимли бўлмаган ҳаёт” борлигини англади. Онаси ҳеч ким билан гаплашишини истамай ҳафталаб хонасидан чиқмас, опаси турмушга чиққан, отасининг эркатойи бўлиб юрган акаси алм устида кўнгиллилар сафига ёзилиб, Ҳиндистонга отланди. Бу ҳам етмагандек, отаси вафотидан кейин уларнинг молиявий аҳволлари аунчалик ҳам яхши эмаслиги аниқланди ва қариндош-уруғнинг ёрдами билангина мол-мулклари шармандаларча сотилиб кетишидан асраб қолинди. Айнан шу кезлари Агата ҳақиқий ледилардек ўзини тутишни ўрганди. "Осмон бошингга қуласа ҳам табассум қилишни унутма” деб такрорларди у ўзига ўзи. Ўша пайтда у ҳақиқий аслзода бўлиш бу – чиройли кўйлаклар кийиш дегани эмас, балки тақдир зарбаларини ҳотиржам ва виқор билан қабул қилиш, қадрдонларни севиш ва чидашга кучи қолмаганида ҳам нолимаслик эканини тушунганди.

Биринчи ва иккинчи муҳаббат

Тез орада оилавий кенгаш Агатани таълим ва тарбия олиши учун пансионатга жўнатишга қарор қилди. Париждаги мисс Драйден пансионатида ўтган икки йил қизни буткул ўзгартирди. У энди малла соч, мовий кўз соҳибжамолга айланганди.

Она шаҳрига қайтгач, бўлажак ёзувчимиз давраларнинг ҳақиқий маликасига айланди. Агатанинг қўлини сўраган йигитларнинг сон-саноғи йўқ эди. Қиз ҳам узоқ ўйланиб ўтирмади. Ёшгина ҳарбий йигит Редженальд Луиснинг таклифини қабул қилди, бироқ куёв бўлмиш масалага жиддий ёндошиб, дарров уйланишни истамади, яхшилик тайёргарлик кўриб, тўйни икки йилдан кейин ўтказишларини айтди. Бу унинг ҳаётидаги энг катта хато бўлган бўлса ажаб эмас. Негаки, бир неча ой ўтиб-ўтмас, Агата Арчибальд Кристи исмли офицерни севиб қолди ва Режи билан унаштирувини бекор қилди. "Мендан юз ўгирганингизга эмас, мендан ҳам баттар Сизга таянч бўлолмайдиган инсонга турмушга чиқаётганингиз мен учун катта зарба бўлди” деб ёзганди Редженальд хатида. Ҳақиқатан ҳам Арчибльд Кристи билан бахтли бўлиши учун тўй қилишга пул топилмаётганди холос. Бироқ Биринчи Жаҳон уруши бошланиб қолиб, ёшларнинг ҳашаматли тўй ҳақидаги режаси ўзгарди. Куёв никоҳни расмийлаштиириш учун атиги саккиз фунтгина қарз бериб турадиган ошнасини топиши заҳоти севишганлар кичкинагина черковда никоҳдан ўтишди-қўйишди.

Уруш, айрилиқ, госпиталь ва заҳарлар

Эрини урушга кузатган Агата Торкидаги гоаспиталда ишларкан, ҳар куни ўлим ва ярадрларнинг азобларини кўриб эзилар, ўзини овунтириш, ёлғиз кечаларини тўлдириш учун Агата детектив ёзишга киришди. У бу ишини опаси Мэджга тақлидан бошлаган деган гаплар ҳам юради. Ахир ўша пайтда опасининг бир-икки ҳикояси даврий нашраларда чоп этилган эди-да. Уруш пайти Англияда Европанинг бошқа давлатларидан келган ҳарбийлар кўп эди. Шу боис Кристининг ҳикояларида машҳур бельгиялик изқувар Эркюль Пуаро пайдо бўлди.

Госпиталь дорихонасига ишга ўтказилгач заҳарларнинг таркиби ва хусусиятлари тўғрисидаги билимларга эга булди. "Стайлздаги сирли жиноят” детектив асарининг қўлёзмасини бир нечта нашриётларга юборади. Еттита нашриётдан биттасигина уни чоп қилишга рози бўлди. Бироқ уруш тугади ва Агата ҳеч иккиланмай, ёзув-чизувларини йиғиштириб, ниҳоят ўзи орзу қилганидек сокин оила даврасига қайтди. 1919 йили Агата фарзанд кўрди. Қизалоғининг исмини Розалинда деб қўйишди. Улар намунали оилалардан бири бўлиб умргузаронлик қила бошлашди.

Эркюль Пуаро унинг оиласини барбод қилди?!

1920 йили 2000 минг нусхада чоп этилган китобига гонарар сифатида атиги 25 фунт олган бўлса-да, китоби ўқувчиларини топди. 1922 йили эса Буюк Британиянинг колониялари назорати бўйича махсус миссиясига маслаҳатчи қилиб тайинланган эри билан "дунёнинг нарги чеккасига” отланди. Гавай ороллари, Янги Зеландия... Дунё бўйлаб саёҳатга Эркюль Пуаросини олиб кетган Агата тинмай ижод қиларди. Ўзининг айтишича, кашта тикаётганида янги сюжетлар миясига келар, идиш юваётганида эса қотиллик саҳналарини ўйлаб топарди. Илҳом парилари қуршовида қолган Агата оила жар ёқасига келганини билмасди. Гольф ишқибози Арчи куну тун ўйин билан овора бўлиб, хотининг дунёга машхур ёзувчи бўлиб кетганини сезмаганидек, Агата эрининг унга муносабабти қанчалар ўзгарганини пайқамай қолди...

Агата Кристининг сирли йўқолиши

1926 йил Агатанинг ҳаётини ағдар-тўнтар қилиб юборди. Онаси вафот этди, акаси ҳақида гиёванд деган гап чиқди, ноширлар ёзувчини классик детектив қонунларини бузганликда (асарни қотил номидан ёзишда) айблашди, эри эса гольф ўйинидаги шериги, бошлиғининг котиби Нэнси Нилни севиб қолганига иқрор бўлди.

Бу мудхиш воқеалар гирдобида эсанкираб қолган Агата Кристи йўқолиб қолади. Ўн кун давомида полиция машхур ёзувчини қидиради, аммо тополмайди. Журналистлар детектив қироличасининг сирли ғойиб бўлгани ҳақида оламга жар солишади. Кейин билишса, у Тереза Нил номи билан меҳмонхоналардан бирига жойлашади, меҳмонхонадаги гўзаллик салонига бориб, ўзига оро беради, кутубхонага кириб мутолаа қилади, пианино чалади, хуллас ўзини хафа қилмайди. Бу пайтда эса эрини полициячилар қотилликда гумон қилиб, сўроққа тутишади. Ўн биринчи куни у ўз уйига, аввалгидек, хотиржам ва куч-ғайратга тўлиб кириб келади. Журналистлар бир овоздан бу унинг янги "Рожер Экройднинг қотиллиги” асарининг ўзига хос рекламаси бўлган деб, шов-шув кўтаришади. Ўша пайтлари журналистлар Агата Кристининг жонига шунчалар тегиб кетишгандики, у умри давомида бирор марта бошқа интервью бермади.

Агата бир йилча оиласини сақлаб қолиш учун курашади. Эрининг ҳиёнатида ўзини айблайди, ҳатто. Ахир тузук эътибор бермагандирки, у бошқа аёлга қараган бўлса, бунинг устига жажжи Розалиндани ҳам отасиз қолдириш ярамайди. Бироқ дарз кетган муносабатларни бутлашнинг имкони бўлмади, икки йилдан сўнг улар расман ажрашдилар.

Ва ниҳоят, бахт!

Шундан сўнг Агата "Шарқ экспресси” поездига ўтирди-ю, "ҳаю ҳуйт” деганча Яқин Шарқ маталакатларига саёҳатга отланди. Машхур ёзувчини ҳамма ёқда ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олишарди ва қадимги эрон обидаларини томоша қилишни ихтиёр этганида унга шу соҳанинг энг етук билимдони Макс Мэллоунни йўл кўрсатувчи қилиб беришади. 1930 йили Агата ўзидан 14 ёш кичик зукко тарихчи олимга турмушга чиқади. Бироқ уларнинг ёшларидаги фарқ уларнинг бахтли оила қуришларига тўсқинлик қилмайди. Бу ҳақда гапираркан, ҳазил қиларди: "Макс – археолог. Археологлар қадимги нарсаларни яхши кўришади. Мен қариганим сари у менга шунчалик кўп қизиқаверади”. Агата Кристи деярли ўттиз йил давомида археологик экспедицияларда турмуш ўртоғига ҳмроҳлик қилди.

Бу никоҳ унинг ижодига ижобий таъсир қилади. Ниҳоят, Агата барча орзу қилган нарсаларига эришади – мустаҳкам оила, саҳёатлар, унга шуҳрат келтирган китоблар. Кейинги йилларда у бир йилда битта, баъзан иккита китоб чиқарарди. Бундан ташқари, кўплаб радио- ва телепостановкалар, кинофильмлар сценарийлари, пьесалар ёзарди.

Агата Кристи ҳаётининг охиргача ғайратини йўқотмай, янги-янги ғоялар билан тўлиб тошиб яшади. 1958 йили у детектив жанрида қалам тебратувчи ёзувчилар клубининг раиси этиб тайинланади ва бу лавОзимда умрининг сўнгигача ишлади. 

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 18 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017