Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, кечқурун қорга айланиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-10, кундузи 10-12, кечқурун 4-6 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ёмғир ёғиб, айрим жойларда қорга айланиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 1-6, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ёмғир ёғиб, айрим жойларда қорга айланиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ёмғир ёғиб, айрим жойларда қорга айланиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 11-16, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.