Понедельник, 2016-12-05, 4:23 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2900]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [233]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1593]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2670]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4575]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [668]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 443
Статистика


waplog

Онлайн всего: 31
Гостей: 31
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Октябрь » 5 » 19-бекат

9:03 PM
19-бекат
Таҳририятга юборилган ҳар бир мактубнинг газета саҳифасида чоп этилишини, мухлисларимизга қувонч ва иштиёқ беришини  чин дилдан истаймиз. Яна биламизки, муштарий ҳам юборган номасининг натижасини интиқлик билан кутади. Шунинг учун иложи борича, ҳеч бир хатни эътиборимиздан четда қолдирмасликка интиламиз.

Бу галги мактублар ичида Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри Кўк-терак маҳалласи, Чотқол кўчаси, 16-уйда истиқомат қилувчи Зуҳра Аҳмедованинг ижод намунаси бизни хурсанд этди ва унинг қаламига мансуб ҳикояни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз...

Ҳар куни эзилиб ёғаётган ёмғирдан кўпчилик зериккан бўлса-да, қоғозбозликдан, ҳужжат ишларидан чарчаган менинг кўзларимга бу манзара ўзгача кўринди. Худди энди кўриб тургандек интиқлик билан тикилдим.

—   Нималарни ўйлаяпсиз? — хаёлларимни тарқатиб юборган Камола кела солиб қучоғимга кирди. 

Кеча ўзим совға қилган атирнинг таровати табиатнинг фараҳбахш манзарасидан кўз узишимга мажбур қилди. Унсиз унинг жодули кўзларига тикилдим.

—   Ну ладно, если хочешь, не скажи. Я хочу тебя блогодорить. Кечаги совғанг ва ажойиб кеча учун! — деди у ишва билан.

Унинг сариққа бўялган сочлари, шаҳло кўзлари, ингичка терилган қошлари, оппоққина юзи, чиройли қомати ва аллақандай ҳисларни уйғотадиган ўйноқи нигоҳи яна мени ўзига тортди. Маҳкамроқ бағримга босишга уринганимда эшик қўнғироғи жиринглади. Парво қилмасликка уриндим. Аммо қўнғироқ ҳам бизга халал беришга аҳд қилгандек тинай демасди. Охири Камоланинг қучоғимдан қўйишга мажбур бўлдим.  

Эшикни очишим билан юрагим товонимга тушди. Қаршимда кўзлари чақнаб Ҳилола турарди.

Шу пайт ичкариги уйдан Камоланинг эркаланган овози эшитилди:

—   Ким экан, Темур ака?

Мен энди ҳайкалга айландим. Ранги оқарган, бутун вужудига қалтироқ кирган, ерга михланган ҳайкал. Ҳилоланинг эса тим қора қошлари чимирилди, чарос кўзлари ёшга тўлди. Олдек лаблари титрай бошлади. 

—   Қумри қатиқчи айтганида ишонмагандим, — мен бир пайтлар бўса олишни жон дилдан истаган дудоқларидан энди кўзларидан оқиб тушаётган ёшлар ўпич оларди. 

Мен ҳамон ҳайкаллигимча турардим. Камола эса ортимдан келиб Ҳилолага бақрайиб қолди. Ҳилола эса бошқа гапирмади, индамай ортига бурилди...

Эс-хушимни йиғиб ортидан югурганимда у аллақачон кетиб бўлганди. 

"Нима қилиб қўйдим? Бир пайтлар унинг учун ўлимга ҳам тайёр бўлган, не машаққат билан васлига етган, Ҳилолимга хиёнат қилдим. Келиб-келиб уни тўйидан бир ой ўтар-ўтмас эридан ажрашган, пулдорлар қучоғидан чиқмайдиган, ҳар келган янги раҳбарга ноз-ишва қиладиган мана шу суюқоёққа алишдимми?..”

* * *

Тўрт девордан иборат, қоғозларга тўла ишхонамдан безиб деразага термулдим. 19-бекат ёнида турган қиз эътиборимни тортди. Ажабланганим, ҳаво совуқ ва қор аралаш ёмғир ёғаётганига қарамай, қиз хурсанд ва лабларида ним табассум қотиб қолгандек эди. Энг қизиғи, қўлида музқаймоқ. 

Бу манзарани кўриб менинг этим жунжикиб кетгандек бўлди. 

Лекин қизнинг эгнидаги қизил рангли пальтоси, қора рангли шарфи қалбимга аллақандай тафт берди. Ўз-ўзидан ундан кўз узмай кузата бошладим. Иш, ҳужжат, мажлис... ҳаммасини унутдим. 

Шу кундан бошлаб, мен уни ҳар куни дераза орқали кузатдим. У ҳам ҳар куни бежирим қизил пальтоси, ярашиқли шарфини ва қўлидаги музқаймоғини кўз-кўз қилмоқчи бўлгандек, бекатда пайдо бўларди. Кузата-кузата унга боғланиб қолаётганимни пайқадим. Юрагимда танишиш истаги пайдо бўлди. Афсуски, буни худди у пайқаб қолгандек, кўринмай қолса денг. Нақ икки ҳафта бекатда кўрмадим. Сабрсизланганимдан уйга кетаётганимда машинамда ўтириб, уни кутадиган ҳам бўлдим. 

Ниҳоят у кўринди. Энди қўлида музқаймоқ ҳам йўқ, лабида табассум ҳам. Ёнига бордим:

—   Кечирасиз, исмингиз нима?

—   А? — ўгирилиб қаради у. 

О, бу чарос кўзлар! Нақадар жозибали, сеҳрли ва мафтункор! Унга маҳлиё бўлиб тикилиб қолдим. 

—   Тушунмадим...

—   Исмингиз... — дедим зўрға куч топиб.

—   Нега исмим сизни қизиқтириб қолди?

—   Ўзим... — дедим довдираганимдан. 

У индамай терс ўгирилди.

—   Сизни ҳар куни кузатаман. Ҳар куни шу бекатдан кетасиз. Кетишингиздан олдин музқаймоқ ейсиз... — ўзимни йўқотганимдан нима деётганимни ҳам билмасдим. — Орада икки ҳафта кўринмай қолдингиз. Роса кутдим.

—   Нима қилай шунга? Бундан кейин кузатманг ҳам, кутманг ҳам...

Унинг гапларидан буткул ўзимни йўқотдим. Ахир шу пайтгача бирорта қизга гап отсам, албатта рўйхушлик берарди-да!

—   Ҳалиги... — дадилланишга ҳаракат қилдим. — Тўғрисини айтсам, сиз билан танишишни истаяпман!

—   Наҳот сизни ёқтирмаётганим юзимда акс этмаётган бўлса?.. — ажаблангандек қошларини учириб деди у. 

Жаҳлим чиқди.

—   Вой-ву-у, намунча осмондасан? Сал пастга туш! — дедим менам беписанд.

—   Осмонга қўлинг етмас экан, нима қиласан, осилиб? — уям "сен”лаб гапира бошлади. 

Шунақа қоним қайтадики... Ўғил бола бўлса, шунақа хуморимдан чиқиб калтаклардимки...

Шарт машинамга ўтириб жўнавормоқчи ҳам бўлдим.

Қайда, юрак қурғурнинг ажралгиси келармиди...

"Энди ортга қайтиш йўқ! Қўполликни мендан ўргансин!”

Ўша кундан бошлаб уни ростмана кузатишга киришдим. Суриштирдим ҳам. Жаҳон тиллари университетида француз филологиясида таҳсил оларкан. Тўртта тилни биларкан. Ўзи Фарғонадан. Тошкентда ижара уйда яшайди. Ўта мағрур ва қайсар!

Мен ҳам ундан қолишмайман! Бир куни ҳатто ижара уйигача бордим. Бунинг ғазабини келтириш билан бирга бироз чўчитди ҳам. Ахир қайси қиз гап-сўз бўлишни истайди дейсиз? Шартта мен томон кела бошлади. Менам машинадан тушдим. Пуштиранг лаб бўёғи ва шу рангдаги шарфи уни янада жозибали кўрсатарди. 

—   Ортимдан юришни бас қилинг! — деди у қони қайнаб. — Жонимга тегиб кетдингиз!

—   Ҳали кўп жонингга тегаман! — дедим менам қолишмай.

Беихтиёр унинг қўллари тарсаки тортишга чоғланди. Мен унинг нозик билагини тутиш билан бирга қучиб ҳам олдим. 

—   Эсингизни йиғинг! — у ростмана қўрқиб кетди. — Қўйворинг! Уч ойдан кейин тўйим бўлади...

Унинг охирги гапи бўшаштириб юборди. Қандай қўйиб юборганимни сезмай ҳам қолдим. 

"Наҳот у бошқага тегади? Мен нима қиламан? Усиз яшай олмайман-ку!”

Бирдан у алдаётган бўлиши мумкин-ку, деган гап хаёлимга келди. Бу вақтда Ҳилола уйига кириб кетиб бўлганди. Эртасигаёқ яна ўқишига бориб, энг яқин дугонасидан суриштирдим.

Алдамабди! Отасининг мазаси йўқлиги учун тўйини кўришни истабди. Ўша икки ҳафта кўринмай қолганида бўлган экан бу гап. Тағин йигит қўшниси экан. Вазиятдан фойдаланибди-да, номард!

"Менам анойи эмасман! Бўш келмайман!”

Ўзимга ўзим шундай дея ишимдан жавоб олиб, Фарғонага йўл олдим. Албатта уй манзилини дугонаси берди.  Кўчасида ўйнаб юрган болалардан сўрагандим, дарҳол кўрсатишди.

Ҳатто биттаси "Опамни нима қиласиз? Опам Тошкентда”, ҳам деди. 

Дарвозани кўргач, кўчада михланиб қолдим. 

"Нима дейман, отасига?”

Шу пайт қаршимда уч нафар ёши мендан каттароқ йигит пайдо бўлди. Менга "туёғимни шиқиллатишимни, бўлмаса ёмон бўлишини”, айтишди. Мен улардан бири бўлажак куёвлигини, унга хабарни мана бу ўйнаб юрган болакайлар етказганини пайқадим. 

—  Нима қиласан, кетмасам? — ўжарлигим ва ғурурим қўзиди. — Урасанми? Калтакдан қўрқсам, шу ергача келармидим?

Юзимга келган муштдан ўзимни ўнглолмай қолдим. Кўзимни очганимда аллақандай ариқ бўйида ётар, бурнимдан оққан қон оппоқ кўйлаганимни бежаган, яна унга тупроқ ва хас-чўплар ҳам ёпишганди. Ўрнимдан турдим-у, ғазаб билан Ҳилоланинг уйига кирганимни ўзим ҳам сезмай қолдим. 

—   Келинг меҳмон! — қарши олди эркак киши.

Афтидан Ҳилоланинг отаси. 

—   Нима бўлди? Йиқилдингизми? Нима ёрдам керак?

—   Йўқ, — дедим салом берганимдан сўнг. — Қизингизни деб келдим. Уни... 

Тилим айланмай қолди. "Уни севаман”, демоқчи эдим. Истиҳола қилдим. 

—   Уни... ҳалиги... уни... бошқага берманг, илтимос...

Шу гапларни айтиб ортимга қайтдим. "Қизим фотиҳа қилинган”, деганча қолди отаси.

Тўғриси, чўкиб қолдим. Фотиҳани унча-мунча одам бузмайди. Мени билишмайди ҳам. Куёв эса қўшни. Билишади, синаштали...

Лекин Ҳилолани кўрмасам туролмайман. Энди уни зимдан кузата бошладим. Кўзларига боқишга, аввалгидек ўрлик билан ёнига боришга журъатим йўқ.

Кутилмаганда бир куни у ёнимга кела бошлади. Тақдирга тан бериб машинадан тушдим ва ундан олдин гап бошладим:

—   Тинч қўй, демоқчимисиз? Тинч қўяман! Жаҳл қилманг...

—   Нега тинч қўйинг, дерканман? Қўшни йигит "Ҳилоланинг йигити бор экан, юраркан, керакмас менга!” деб фотиҳани қайтаряпти! Отамнинг юраги хаста! Шунгами, "Ҳалиги йигит ўзи югуриб келмай, ота-онаси билан келса, ажалимдан  аввал тўйингни кўрармидим”, дедилар... — ҳам кулгисини яширишга уринаётганидан, ҳам уятдан қизариб кетди у.

Мен эса қулоқларимга ишонмасдим...

* * *

Уйқудан чўчиб ўйғондим. Кўзимни очишим билан Ҳилолани қидирдим. 

—   Ҳилол-а-а!

—   Ҳа-а-а! — ташқаридан овози келди.

Дик этиб туриб деразадан қарадим. У дарвоза томондан қорни дўппайиб, оҳиста қадам ташлаб келарди. 

—   Қаерда эдинг? — дедим хавотир билан.

—   Қатиқ олгани чиқдим. Ойингиз олмали пирог пишириб беринг, дедилар...

—   Худога шукр! — дедим деразани ёпарканман. — Тушим экан. Ишга борай, Камола кўз сузса, гапириб ташлайман!

КАМИНА оққа кўчирди

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 180 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016