ОТМда 2018/2019 йилги ўқув мавсумида ўтказилиши белгиланган қабул имтиҳонлари қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1.Тест синовлари 1 августдан 15 августга қадар ўтказилади.
2.Кириш тест синовлари натижалари тест синови ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб сайтида эълон қилинади.
3.Тест синовлари Тошкент шаҳрида «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуаси павильонларида, унга ёндош қўшимча йиғма павильонларда, катта сиғимдаги биноларда, вилоятларда Олимпия захиралари коллежлари ёки бошқа ташкилотларга тегишли сиғими катта биноларда ўтказилади.
4.Алоҳида иқтидор талаб этиладиган маданият, санъат, дизайн, тасвирий ва амалий санъат, мусиқий таълим, санъатшунослик, спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги таълим йўналишларида тест синовлари бўлмайди.
5.Тест синови ўтказиладиган биноларга абитуриентларни шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация қурилмалари, металлодетекторлар орқали киритилиши, жараённи ёритиш учун мониторлар ўрнатилиши белгиланди. Абитуриентларнинг ота-онлари учун тест синовларини видеокузатув орқали онлайн режимда кузатиб бориш имкониятлари яратилади.
6.Давлат тест маркази ходимларининг сони кескин кўпайтирилган тузилмаси қабул қилинмоқда.