Суббота, 2016-12-03, 3:36 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2896]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [232]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1590]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2657]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4572]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [640]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [661]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 441
Статистика


waplog

Онлайн всего: 134
Гостей: 129
Пользователей: 5
Dargothkr, angren201755555, ConnorSob, CrisAvp, angelinati2
Главная » 2016 » Октябрь » 1 » 2018 йил учун Green Cаrd лотереяси 4 октябрдан бошланади

7:09 AM
2018 йил учун Green Cаrd лотереяси 4 октябрдан бошланади
АҚШ Давлат Департаменти 2018 йил «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар — DV» (Грин Кард) дастурига рўйхатга олиш даври 2016 йил 4 октябрдан 2016 йил 7 ноябргача жамоат учун очиқ бўлишини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ элчихонаси матбуот хизматига асосланиб, "Дарё” хабар бермоқда.

Ҳар йили АҚШ ҳукумати АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар — DV» дастури орқали 50 000 та доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади. Визалар сўнгги беш йил мобайнидаги иммиграция кўрсаткичлари асосида олти минтақавий ҳудуд орасида тақсимланади; бунда иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга кўпроқ визалар миқдори белгиланади. Визага мурожаат этувчилар компьютер орқали амалга ошириладиган тасодифий танлов лотереяси ёрдамида сараланади. Шахснинг исми лотереяда танланиши унга иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларини ўтиш имкониятини беради.

Мурожаатчилар DV Дастурида 2016 йил 4 октябрь, сешанба куни, Тошкент вақти билан соат 21:00 дан бошлаб рўйхатдан ўтиши мумкин. Рўйхатга олиш даври 2016 йил 7 ноябрь, душанба куни, Тошкент вақти билан 22:00 да тугайди. Барча аризалар электрон равишда рўйхатга олиш давридаhttp://www.dvlottery.state.gov/ саҳифаси орқали топширилиши шарт ва DV Лотереясига ариза бериш учун ҳеч қандай ҳақ олинмайди. Барча мурожаатчилар аризаларининг мақомини кейинчалик текшириш учун ариза топшириб бўлганларидан сўнг ўз тасдиқлов варақларини босмадан чиқариб сақлаб қўйишлари шарт. Мурожаат этувчиларга аризаларини топшириш учун рўйхатга олиш даврининг сўнгги ҳафтасигача кутмаслик тавсия этилади. Дунё бўйича талабнинг ўта юқорилиги интернет саҳифаси ишининг секинлашувига олиб келиши мумкин. 2016 йил 7 ноябрь соат 22:00 дан кейин бирорта ҳам ариза қабул қилинмайди.

2017 йил 2 майдан бошлаб, қатнашчилар ўзларининг аризалари рўйхатга олинганини тасдиқловчи варақларидан фойдаланиб, Давлат департаментининг интернет саҳифасида иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларига ўтиш учун танланган ёки танланмаганликлари ҳақидаги маълумотни билиб олишлари мумкин. Мурожаатчиларга ўз тасдиқлов варақларини принтерда чоп этиб олишни ва 2018 йил 30 сентябрга қадар, улар лотереяда ғолиб бўлган ёки бўлмаганликларидан қатъи назар, сақлаб қўйишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз.

DV Лотереясининг талабларига жавоб бериш учун мурожаат этувчи ушбу лотереяда қатнашиши мумкин бўлган давлатлардан бири, шу жумладан, Ўзбекистондан бўлиши ва ўрта мактаб даражасига тенг маълумотга эга бўлиши керак. Ариза топшириш ва талабларга жавоб беришга оид қўшимча маълумот АҚШ Давлат департаментинингhttp://travel.state.gov/content/visas/english/immigrate/diversity-visa/instructions.html саҳифасида эълон қилинган «DV-2018 Дастур йўриқномаси»дан олиниши мумкин.

Элчихона хабарида таъкидланишича, гарчи кўплаб компаниялар «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар» дастурига ариза топшириш бўйича ўз хизматларини таклиф этса ҳам, уларнинг хизматларидан фойдаланиш шахснинг лотереяда ғолиб бўлиш эҳтимоллигини ҳеч қайси йўл билан оширмайди. Баъзи ҳолларда эса, айрим фирмалар ғолиблардан катта миқдорда пул талаб қилади ёки товламачилик билан шуғулланади. Шуни ҳам унутмангки, DV Лотереясида ғолиб бўлган шахс АҚШ элчихонаси ёки Консуллик бўлимига ўз виза суҳбати учун келгунига қадар, АҚШ Давлат департаменти мазкур дастур бўйича ҳеч қандай тўловлар олмайди. Дастур қатнашчиларига виза суҳбатига келишдан аввал «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар» дастури бўйича тўловлар амалга оширишни сўраб йўлланган ҳар қандай хат ёки эълонлар фирибгарлар иши бўлиб, бундай хат-хабарларга ишонмаслик керак.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 301 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016