Вторник, 2016-12-06, 12:18 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2901]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [233]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1593]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2670]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4575]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [668]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 444
Статистика


waplog

Онлайн всего: 166
Гостей: 166
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Июль » 28 » 50 килограмм миқдоридаги тилла тақинчоқларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

2:55 PM
50 килограмм миқдоридаги тилла тақинчоқларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Иқтисодиётда "олтин заҳираси” деган тушунча бор. У давлатнинг Молия вазирлиги ёки марказий банки ихтиёридаги қимматбаҳо металл резервини англатади. Бироқ, бундай улкан "заҳиралар” оддий одамларда ҳам бўлиши мумкинлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Халқимизда "тиллани кўрса, фаришта ҳам йўлдан озади” деган ҳазиломуз нақл бор. Мақоламиз қаҳрамонларини "фаришта”га қиёслаш қанчалик тўғрилигини билмадиг-у, лекин уларни шайтон йўлдан оздирганига асло шубҳа йўқ.

Масалан, яқинда Тошкентда 50 килограмм қимматбаҳо металлни ноқонуний ўзлаштирган иккита жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Жиноят иши бўйича тергов натижаларига кўра, улардан олинган 18,8 килограмм олтин, 11,2 килограмм кумуш, 224 қирот олмос, шунингдек, зумрад, ёқут ва бошқа қимматбаҳо тошлар – жами 2,9 миллард сўм миқдоридаги хазина давлат фойдасига мусодара қилинди.

Тергов ва суриштирув давомида маълум бўлишича, самарқандлик Азиза Худойбердиева, андижонлик Аҳмад Нуриддинов ва Шарофиддин Патидинов — ёшлари 35-40 оралиғида бўлган, ҳеч қаерда ишламайдиган "ҳамкорлар” мамлакатимиздан хорижий валютани олиб чиқиш ва заргарлик маҳсулотларини олиб киришнинг ноқонуний тизимини йўлга қўйишган.

Контрабанда йўли билан олиб кирилган бундай қимматбаҳо буюмлар Тошкент-Андижон-Ўш йўналишида ташилган. Қирғизистон ҳудудида уларга аллақандай Ҳожи опа исмли аёл шерикчилик қилган. Бу аёл билан одатда фақат Азиза Худойбердиева "олди-берди” қиларди. Аҳмад Нуриддинов эса, ўз уйида ноқонуний олиб кирилган хомашёдан заргалик маҳсулотларини қолиплаб чиқарар, жиноий учликнинг бошқа аъзолари билан бирга тайёр контрабанда-тақинчоқларга аралаштириб пуллашарди.

Жиноий гуруҳ вакилларидан ўнлаб килограмм қимматбаҳо металлар билан бирга 34 миллион сўм ва 2 минг доллардан ортиқ пул олиб қўйилгани уларнинг пичоғи мой устида эканини кўрсатади. Фақат ҳуқуқ-тартибот идораларининг аралашуви билан бу ноқонуний тижоратга барҳам берилди.

Фош қилинган яна бир жиноий тўдани ҳам аёл киши бошқариб келгани маълум бўлди. Андижонлик 42 ёшли Ҳамидахон Содиқованинг иш фаолияти ҳам юқорида номлари зикр этилган "ҳамкасб”лариникидан асло фарқ қилмайди. У аввал мамлакатимиз ҳудудидан хорижий валютани ноқонуний йўл билан олиб чиқиб кетган, бу пулга Туркиядан олтин сотиб олган ва Қирғизистон орқали юртимиз ҳудудига олиб киришга ҳаракат қилган.

"Қора заргар”га унинг фуқаролик асосидаги "ёстиқдош”и А.Хегай ҳамда пойтахт ва ҳудудлардаги ҳамкорлари яқиндан ёрдам бериб келган. Тергов давомида улардан 16 минг доллар ва 394 миллион сўм пул мусодара қилинган.

Улардан олинган 45 килограмм миқдоридаги заргарлик маҳсулотлари ва металл парчаларининг аниқ вазни ва таркибини белгилаш мақсадида асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан техник экспертиза ўтказилди.

Унда аниқланишича, ушбу металларнинг 32,5 килограмини олтин, 11,2 килограмини кумуш, 1,2 килограмини аралаш кумуш қотишмаси, 223 каратини олмос, озроқ қисмини эса, ёқут ва зумрад ташкил қилади. Мусодара қилинган бойликларнинг умумий қиймати 5,2 миллиард сўмни ташкил қилади.

Бу жиноий иш ҳам худди аввалгисидек жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида кўриб чиқилди. Божхона ва солиқ қонунчилигига оид ва бошқа бир қатор қонунбузарликларни содир этган бу кимсалар ўз қилмишларига яраша жазоларини олишди.

Бу жазо улар учун бир умрлик сабоқ бўлса ажабмас...

Азамат Ражабов


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 167 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016