Среда, 2018-04-25, 4:43 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4579]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [470]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [80]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2008]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3459]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5288]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [718]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1995]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [127]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [175]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1472]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [189]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1043]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [297]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [104]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [21]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [17]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [14]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [12]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 598
Статистика




Онлайн всего: 77
Гостей: 77
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Май » 3 » ҲАҚИҚИЙ АЁЛ бўлишимизга йўл қўймаётган 20 ТЎСИҚ

8:34 PM
ҲАҚИҚИЙ АЁЛ бўлишимизга йўл қўймаётган 20 ТЎСИҚ
Ҳақиқий аёл? У қандай бўлади? Ожизами ё қатъиятли, совуққонми ё жўшқин? Балки ҳар куни ҳар хилдир? Бизнинг нафосатитимизга соя солиб, атрофдагиларга меҳр ва гўзаллик улашишимизга қўймайдиган тўсиқлар ҳам бор. Хўш, улар қайсилар?

1.Сиз аксессуарлардан фойдаланмайсиз. Бекор қиласиз! Ажойиб, бошқа ҳеч кимда йўқ зираклар ва билагузуклар, сумкаю шарфлар – булар шунчаки либосни тўлдирувчи, ёрдамчи воситалар эмас, улар сиздаги ўзига хосликни, кайфиятни ифодалайди. Улар ёрдамида ҳар куни ҳар хил кўринишингиз мумкин.

2.Эрингиз ёки болаларингизни шунчаки қучоқлаб қўймайсиз. Вақт йўқми? Бўлмаган гап! Ахборотингиз учун, ҳар қандай инсонда кунига камида 8 марта қучоқлашиш эҳтиёжи бор. Бу ўзимизни хавфдан ҳоли ва қулай ҳис қилишимиз учун керак. Демак, яқинларингизни кўпроқ қучоқланг ва уларнинг қучоғида бўлинг.

3.Куйлаш ва рақс тушишдан уяласиз. ҳатто ёлғиз қолганингизда ҳамми? Билсангиз, рақс ва қўшиқ ўзингизни, ҳис туйғуларингизни ифода этишнинг ажойиб усули. Улар стресслар ва ваҳимадан қутулиш ҳамда ички имкониятларингизнинг янги қирраларини кашф қилиш учун ҳам ажойиб воситадир.

4.Эрингизга ёри эмас, онасидек муносабатда бўласиз. "Бошингизга кийиб олинг!”, "Тезроқ, кеч қоляпсиз!!!”, "Овқатландингизми?” ҳадеб шунақа тергаб сўрайверишингиз унинг жонига тегади. Ахир, ёш бола эмас-ку.

5.ҳамма нарсани назоратда ушлаб туриш истагингиз туфайли доим асабийсиз. Назорат қилишга жуда кўп куч ва руҳий қувват керак. Лекин барибир ҳамма нарсани идора қилиш қийин. Бу билан нақадар муҳим, тенги йўқ бека(ходима, она, аёл) эканлигингизни доим исботлагингиз келади. Бу эса ўзингизга нисбатан ишончнинг камлигини кўрсатади.

6.Охирги бир йил давомида сиз бирон янги ишни қилиб кўрмадингиз, янги ҳеч нима ўрганмадингиз. Аммо янги ҳиссиётлар, таассуротлар ва имкониятлар – ёшликни бардавом қилишнинг энг яхши усули. Ўз-ўзингиз билан мусобоқа ҳаётий қувват беради.

7.Уйқуга мунтазам тўймайсиз. Уйқуга тўймаслик характер учун ҳам, ташқи кўриниш учун ҳам зарар, сизга айтсам. Унутманг, тунги соат 24 гача бўлган вақт уйқунинг энг фойдали қисмидир.

8.Сиз оилада лидерсиз. Эрингиздан устун бўлишга интиласиз. Ушбу ҳол ташқаридан қараганда ҳам шундоқ аён. Бу сизни ожиза, нозик ва нафосатли, меҳрибон аёл деган образингизга ҳечам ёпишмайди. Тизгинни турмуш ўртоғингизнинг қўлига топширинг.

9.Доим охирги сўзни айтишни истайсиз. Яқинларингиз сизни қаттиққўл ўқитувчи ёки командир образида кўришади, аммо асло меҳрибон она ва севимли ёр эмас. Мустақиллик, куч, қаттиққўллик – эркакларга хос сифатлар. Буни унутманг.

10.Уй ишларини ёмон кўрасиз. Аммо тоза ва саришта уйда файз бўлади, одамлар бу уйга талпинади, унинг бекасига тасаннолар ўқийди. Бу ҳам аёлликнинг яхши сифатларидан бири.

11.ҳаётингизда ижодкорликка умуман ўрин йўқ! Аммо хоббилар ва қизиқишлар ҳаётимизни янада ёрқинроқ қилади. Албатта, уй юмушлари кўп вақт ва кучингизни олиб қўяди, аммо шунинг учун ҳам ўзингизга қувонч бахш этадиган машғулот топишингиз керак. Қани, ўйлаб кўринг-чи, сизга нима ёқади? Расм чизишми, тўқишми, овқат пиширишми ё суратга олиш?

12.Доим бирон нарсадан нолиб юрасиз. Пессемизм туфайли фақат муаммоларни кўрасиз. Бундан қошларингиз ўртасига ажин тушиб қолишини биласизми?

13.Танангизнинг ўзига хос ишораларини тушунмайсиз. Қорнингиз очдими, чарчадингизми – сезмайсиз, ишлайверасиз. Аммо ҳеч ким сизнинг ўрнингизга овқатланиб ё дам олиб беролмайди. Танангизга қулоқ солинг, уни авайланг.

14.Ишингиздан завқ олмайсиз. Балки касбни ота-онангизнинг қистови билан танлагандирсиз, балки иш аввало пул, кейин завқ олиб келиши керак, деб ўйларсиз. Аммо куч-қувватни қувонч ва бахт бахш этадиган ишга сарфласанг арзийди. Кўнгилга ёқадиган ишни танлашга ҳеч қачон кеч эмас.

15.ҳиссиётларингизни ошкор этмайсиз. ҳаммасини ичингизда сақлашга уринасиз. Қичқирмайсиз, йиғламайсиз, бор овозда маза қилиб кулмайсиз. "Бунча сершовқин бўлмаса бу” дейишларидан чўчийсиз. Бироқ аёлнинг кучи унинг ҳиссиётларида, аниқроғи, уларни қай даражада ва қай йўсинда ифодалай олишида. Гап шундаки, ҳиссиётларни ичингизда музлатиб қўйганингиз билан улар йўқолиб қолмайди, сизни қувончдан маҳрум этади.

16.Танқид – сизнинг қуролингиз. Яқинларингиздан доим норозисиз. Уларнинг хатти-ҳаракатлари, танловлари, қарорларини ҳеч қачон маъқулламайсиз. Аммо турмуш ўртоғингизга ҳам, фарзандларингизга ҳам сизнинг мададингиз ва қўллаб-қувватлашингиз жуда керак. Уларнинг фазилатларини тез-тез эътироф этиб туринг.

17.Уйқудан олдин болаларингиз билан гаплашиб ётмайсиз ва оилавий яқинликни ҳамда меҳрга тўлиқ бўлган энг яхши дақиқаларни бой берасиз.

18.Дугоналарингиз йўқ, умуман, дугоналикнинг маъниси нима – билмайсиз. Балки болалигингизданоқ тенгдош қизчалар сизга аҳмоқ ва енгилтакдек туюлгандир? Аммо атрофингизга яхшилаб боқсангиз, дунёқараши ва фикрлари сизникига яқин инсонларни учратасиз. Аёллар билан мулоқот – бу фақат бола-чақаю рўзғор ҳақидаги суҳбат эмас, балки сизни яхши тушунадиган одам билан фикр алмашинувидир. Ахир, иккингиз ҳам аёлсиз-ку!

19.Фақат ўтмиш ёки келажак билан яшайсиз. Ўтмишдаги барча хатою гуноҳларингизни икир-чикирларигача ёдда сақлаб, нуқул айбдорлик ҳиссини ортмоқлаб юрасиз, бугунги кундаги омадсизликларингизнинг бош сабабчиси ҳам, назарингизда, сизнинг ўзингиз. Бугун билан яшанг, бу руҳият учун жуда фойдали. "ҳозир ва шу дамда” деган сўзлар шиорингиз бўлсин: диққатингизни айни пайтда содир бўлаётган ишларга жамланг.  Реаллик доим қизиқроқ-да.

20.Ташқи кўринишингизга кам эътибор қаратасиз. Гардеробингизда тасодифий буюмлар жуда кўп, косметолог ва сартарошга боришга эса доим вақтингиз етмайди. Нотўғри ёндашув! Ўзингизни парваришлашни кундалик одатлар сирасига киритинг ва буни ҳеч қачон канда қилманг.

Кўриб турганингиздек, бу 20 тўсиқнинг биронтаси ҳам сиз учун янгилик эмас. Улар сиздан аёллик нафосатини, демакки, аёллик бахтини ҳам тортиб оляпти. Айримлари шунчаки икир-чикир бўлиб кўринар. Бироқ уларни йўлдан олиб ташлашга нима тўсқинлик қилади? Буни ҳозироқ амалга оширинг, тўсиқларсиз яшанг!

Шаҳноза Тўрахўжаева 

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 894 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Май 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018