Вторник, 2017-03-28, 7:46 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3179]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [306]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [72]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1728]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2942]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4723]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [657]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1987]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [119]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [945]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [109]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [735]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [16]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [12]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 503
Статистика


waplog

Онлайн всего: 156
Гостей: 151
Пользователей: 5
JarturnJar, AFus, TenoRanda, Nabeboyday, Hursuitty
Главная » 2016 » Декабрь » 26 » Қаҳратонни қайирган, муҳаббатим!

7:46 PM
Қаҳратонни қайирган, муҳаббатим!
Айрим воқеалар ҳаётимизда ўчмас из қолдиради. Уларнинг аксариятини ёдга ҳам олмаймиз, гоҳо. Лекин ўша чуқур хотира қолдирганларини эса ўзимиз ҳам эсга олишни, кўз олдимизга келтиришни истайверамиз. Сиз билан боғлиқ ўша дамларни мен ҳар сония хотирласам дейман...

Бундан етти-саккиз йил илгари эди, чамамда. Барчанинг эсида бўлса керак, қиш жуда қаттиқ келди. Қалин қор эримайдигандек, аёзнинг дами сира кесилмайдигандек туюларди бизга. Айниқса, биз тоғ-ён бағрида яшамаймизми, гўё совуқ ўлкаларда яшаётгандек бўлиб қолгандик. Тинимсиз ёғаётган қор, қуёшнинг чиқишига йўл бермас, бундан худди қутираётгандек бўлаётган совуқ шамол увиллаб, баттар кучайиб қорни ўзи истаган томонга улоқтириб ўйнарди. Устига ёпган кўрпаси тобора қалинлашиб бораётган ер эса янада оғирлашиб  қолгандек, уйқуга кетгандек бирор жойдан бўй кўрсатай демасди. Тоғу тошлар, дашту адирлар, ҳамма-ҳамма жой оппоқ ва совуқ эди.

— Қор яна бир кун ёғса, туман маркази билан ҳам алоқамиз узилади. Йўллар шундоқ ҳам беркилиб бўлди, — деди бир куни ишдан ҳориб қайтган отам ташвишланиб. — Туғруқхоналарда чақалоқ туғилиши билан уйига жавоб бериб юбораётган экан. Бу совуқда музлаб қолиш ҳеч гапмас-да... Ишқилиб, бизнинг қишлоқда яқин орада кўзи ёрийдиганлар йўқмиди? Ҳозир туғруқхонага ҳам олиб бориб бўлмайди.

— Менам шуни ўйлаб қўйгандим. Ишқилиб, бу қаҳратон кунлари бирортани тўлғоқ тутиб қолмасин! — деди онам ҳам хавотир билан. — Кўпчиликнинг ўтини ҳам тугабди. Ҳовлисидаги дарахтларни кесиб, ёқишни бошлашибди.

— Қиш қаттиқ келди. Бунақасини ҳеч ким кутмаган-да. Нимасини айтасан, бугун эшитдим, қайсидир қишлоқда бир одамнинг машинаси қорда юрмай тўхтаб қолибди. Ўзи ҳам бирорта хонадонга кирмай, машина ичида ётиб қолаверибди. Эрталаб кўришса, музлаб қолганмиш... — қайғуга ботиб деди отам.

— Вой-вой-ей, одамлар ҳам қизиқ. Бирортаникига кирсанг, сени кўкрагингдан итарармиди? Кеча қўшнилар айтишганди, бир алкаш киши ҳам йиқилиб, ётиб қолган жойида кечаси билан қолиб кетиб, музлаганмиш...

Бу воқеалар худди эртакдан эшитилар, аммо ҳақиқат эканлигига ҳеч бир шубҳасиз ишонадик. Чунки ташқарида буралаб ёғаётган оппоқ қор "Ҳар нарсага қодирман”, дегандек тобора авж оларди. Одамларнинг ҳатто ҳовлини курашга ҳам ҳафсаласи қолмади. Чунки кураб тугатмасдан орқасини тағин қалин қор қопларди-да. Ҳар кунлик ишимиз фақат уйни иситиш, овқатланиш ва мол-ҳолдан хабар олишдан иборат бўлиб қолди. Бошқа иш  қилишнинг ҳам иложи йўқ.

— Бирорта такси йўқ. Йўллар муз боғлаган. Буям етмагандек, шамол қорни йўлга уюб ташлабди. Йўллар ёпиқ. Ишга боролмадим, — деб қайтиб келди эртасига отам.

— Телефон қилиб қўйган бўлсангиз бўлди. Тушунишар, ўзлари ҳам кўриб ўтиришибди-ку! — онамнинг овозида шукрона бор эди. — Шукр, қайтиб келибсиз. Бу совуқда қандай бориб-келаркансиз, деб хавотирда эдим. Бир томондан яхши бўлибди. Йўллар очилиб, музлар сал эриса, кейин борарсиз. Кеча Саттор подачининг ўғли йўлдан чиқиб кетиб, қорга қулабди. Ҳалиям ҳеч кимга ҳеч нарса қилмабди. Бўлмаса, машина тўла одам бўлган экан. Ҳар хил гапни эшитиб, қўрқиб ҳам қолдик.

Ўша куни отам ҳам биз каби уйдан чиқмади. Ҳаёт тўхтаб қолгандек, вақт совуқда музлагандек эди гўё. Кун қисқа бўлса-да, сира кеч тушмаётган ўхшарди.

— Бекорчилик одамни жуда ёмон чарчатади-да. Шунақа сиқилиб, ҳоридимки... — деди отам бошидаги ёстиқни икки буклаб  ёнбошларкан. — Ишлаган яхши-да! Бу совуқ қачон сал юмшаркан-а?

— Ҳалиям ёғяпти-ку! — дедим қўлимдаги каштамни нари суриб. — Кашта тикишга вақт тополмай юрардим. Мана, безор ҳам бўлдим.

— Ношукр бўлма қизим. Биз эркакларга мана шу иш ҳам йўқ, — деди сира бўш ўтирмайдиган отам вақтига ачиниб.

У қилдик, бу қилдик амаллаб кунни кеч қилдик. Қоронғи туша бошлагани сари менинг юрагимни ҳам ғулғула қоплай бошлади. Чунки қорнимда турган оғриқ, ўқтин-ўқтин кўнглимни ҳам айнитмоқда эди.

— Ёқмайдиган нарса егансан-да, ма, ич оғриғини қолдирадиган дори. Ичиб ўраниб ёт, қолади, — деди онам сариқ тусли, заҳардан ҳам аччиқроқ хапдорини қўлимга тутқазиб.

Лекин оғриқ пасайиш ўрнига авж олаётгандек эди. Кўнгил айнишим ҳам кучайиб, қайт қила бошладим. Ярим тун бўла бошлаганида иссиғим ҳам кўтарилди.

— Нима бўлди, сенга? Нима егандинг? — онам оромини йўқотиб қўйди.

— Чоп, Маъмур дўхтирни айтиб кел! — акамга буюрди отам. — Қизим-ей, нима бўлса ҳам тинч ўтир. Бу совуқда шифохонага ҳам олиб бориб бўлмайди, сени.

Биздан у қадар узоқда бўлмаган шифокорникига кетган акам худди бир йил қолиб кетгандек бўлди менга. Жоним азобда, ҳамма юзимга тикилар, бирор дармон бўладиган нарсанинг ўзи йўқ эди.

— Бу шамол овозингни бошқа томонга олиб кетади. Дўхтирни уйғотгунимча ҳам бўларим бўлди, — деди икки юзи анор тусига кирган акам дир-дир титраб.

—Эшитмабман, шамолни кўрмайсизми? — деди Маъмур ака ҳам хижолат бўлиб. — Нима бўлди, ўзи?

Онам менга ишора қилиб, йиғлаб юборди.

— Қачон бошланди оғриқ? — дўхтир қорнимни пайпаслай туриб саволга тутди.

— Эрталаб сал-пал бор эди. Кейин кучайди, — деди зўрға.

— Кўричакка ўхшаяпти. Зудлик билан туман марказий шифохонасига олиб бориш керак.

— Қандай қилиб? — отамнинг қути учди. — Бугун мен йўлларни қор босгани учун ишга ҳам бора олмадим. Ундан буён ҳам озмунча ёғдими?

— Менам бормадим. Лекин қизингизни сақлаб туролмаймиз.

— Бирор йўли йўқми? — онамнинг пиқиллагани эшитилди.

— Йўли —  фақат шифохонага олиб бориш...

— Мен ўртоқларимни чақираман, йўлни кураймиз, машинага йўл очамиз, — акам йўлини топгандек шошиб деди.

— Ўйлаб гапиряпсанми? Бўйинг тенги бўлган қорни кураб бўларканми?

— Булдозер топиш керак... — деди отам.

— Лекин қани ўша? — сиқила бошлади Маъмур ака ҳам. — Битта йўли бор. Амаллаб катта дўхтирникига олиб боришимиз керак. У уйида операция қилиши ҳам мумкин.

— Вой ўлмасам... — онамнинг ҳуши бошидан учди.

Мени ваҳима босди. Катта дўхтир лақабли Холмат акани кўз ўнгимга келтириб, бир зум оғриқни ҳам унутдим.

— Тезроқ олиб борайлик. Кўричак ёрилса, оқибати ёмон бўлади, — Маъмур ака шоширди.

— Ўғлим, қўшнини уйғот, машинасини қиздирсин. Дўхтирнинг уйи бекатнинг ёнида-ку, бекатгача кўп машина юрган. Қор қалинмасдир?

Отамнинг гапидан сўнг акам югуриб кетди. То улар келгунча ҳам ўттиз-қирқ дақиқа ўтди. Кўнглим тинмай беҳузур бўлаётгани боис, ичакларим оғзимдан келадигандек ҳаловатимни йўқотдим. Инграб, иссиқда куяётган танамнинг оғриғини босишга уринардим.

— Зудлик билан шифохонага олиб бориш керак, — деди Катта дўхтир қорнимни пайпаслаши билан. — Операция қилмаса бўлмайди.

— Қандай олиб борамиз, шифохонага? Машинада юриб бўлмайди, — отам ожизлигидан кичрайиб бораётгандек эди.

— Ҳайронман. Бугун ишга ҳам боролмадим, шу қорни деб, — хўрсинди шифокор. — Лекин олиб бормасак, ёмон бўлади.

Маъмур ака ва Катта дўхтир кўз уриштириб олди.

— Уйда операция қилолмайсизми? — отамнинг овози ўта ишончсиз чиқди.

— Йў-ў-қ, — дедим мен жон ҳолатда.

— Уйда? Йўғ-а! Уйда ҳеч нарсам йўқ менинг... — шошиб деди катта дўхтир.

— Нимадир қилинг, дўхтир... — отамнинг овозида ялиниш оҳанги сезилди.

— Шифохона! Қишлоқнинг бор одамини йиғиб бўлса ҳам йўлни очиш керак. Лекин... Лекин қор курашнинг ўзи бўлмайди. Йўлни очгунча қизингиз... Нима қиламиз, а? Сенда нималар бор? Қишлоқ амбулаториясида операцияга ярайдиган нарсалар борми? — умид билан Маъмурга қаради Холмат ака.

— Йўқ, бу ерда операция қилманг, — дедим даҳшатга тушиб.

Отам чўкаллаб ўтириб қолди. Пешанамни меҳр билан силаётганида кўзлари ёшга тўлганини кўрдим. Ахир мен отамнинг уч ўғилдан кейин туғилган эрка қизиман-да!

— Нимадир қилайлик, дўхтир... — деди титраб-қақшаб.

— Ҳозир... Бугун "Тез ёрдам”да ким навбатчи экан? — Катта дўхтир дарҳол телефонини титкилашга тушди. Мен ётган хонадан чиқаркан, ким биландир узоқ гаплашди. Нималарнидир тушунтирди. Сўнг бироз тинчлангандек кўринишда кириб келди: — Шогирдим экан. Бир йўлини қилади. Лекин Маъмур, бизам қараб турмаслигимиз керак. Қишлоқ тиббий пунктидан борингни олиб келиб қўй.

Акам ва Маъмур ака кўз уриштириб оларкан, шошиб чиқиб кетишди. Мен Катта дўхтирнинг уйида операция бўлиш пешанамда бор экан-да, дея тақдиримга кўна бошладим.

— Уйда бўлса, хавфли эмасми? — отамни энди ваҳима босаётганди.

— Жим қараб тургандан хавфсиз, — кўзини олиб қочди Катта дўхтир. Шу пайт телефони жиринглади. Гаплаша туриб кўзлари чақнаб кетди. Кейин отамга қараб деди: — Зўр бола-да! Уддабурон! Қўлидан келмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Калласи ишлаганини қаранг, фавқулотда вазиятлар бошқармасига телефон қилибди. Улар йўлни очадиган машина берадиган бўлибди. "Ярим соатда борамиз, касални тайёрлаб туринг”, дейди.

— Барака топсин! — отамнинг дуоси юрак-юракдан чиқди.

— Зўр йигит! Келса кўрасиз. — дўхтир ака кайфияти кўтарилганидан менга ҳазил ҳам қилди. — Жуда келишган йигит. Ҳамма ҳамширалар шунинг оғзини пойлаб туради. Лекин у ҳеч бирига қиё боқмайди.

Ўша лаҳзаларда жоним билан бўлиб ётган бўлсам-да, халоскоримни кўришга бўлган қизиқиш юрагимни бир пармалаб ўтди. Кириб келганида эса, оғриқларни ҳам унутдим.

— Йўлда текшираман! Вақтни йўқотмайлик. Устоз, кўричаклиги аниқ-ку, а? — деди у замбилининг бир учини ерга қўйиб, Катта дўхтирга қараркан. — Кетдик!

Биз "Тез ёрдам” машинасига чиққанимизда тонг ёриша бошлаганди. Ҳамма фавқулотда вазиятлар бошқармасининг машинасини томоша қилиш билан овора бўлса, мен уддабурон халоскоримдан кўз узмасдим. Ростдан ҳам келишган, чаққон ва қатъиятли йигитлиги шундоқ кўриниб турарди. У дарҳол қон босимимни, иссиғимни ўлчашга, тилим ва кўзларимни кўришга киришиб кетди.

— Кўричак бўлишга топган вақтингизни қаранг! — деди у касалим аниқлигига ишонч ҳосил қилиб. — Бунақа совуқда қайси журъат билан касал бўлдингиз?

— У юзида акс этган ташвишни ҳазил билан бекитишга уринаётганини сездим, лекин индамадим.

Йигит кўзларимга тикилиб, жилмайди. Сўнг ҳайдовчига деди:

— Тезроқ ҳайданг.

— Улгурамизми? — деди ҳайдовчи ёнидан жой олган Катта дўхтир.

— Худо хоҳласа! — деди у мендан кўз узмай. Сўнг иссиқдан куйдирар даражага етган қўлимни ушлади. — Шунча чидадингиз, охирига чидаб берасиз-а?

Қолган воқеаларни билмайман. Нима бўлди? Қачон шифохонага келдим? Қай аҳволда келдим? Кўзимни очганимда эса яна унинг кулиб турган чеҳрасини кўрдим:

— Охиригача чидамадингиз-а? Қутқарилдингиз, чиройли қиз! — деди у тағин кўзларимга тикилиб.

Бу сўзлар гўё танамга куч бергандек, тетиклашдим. Аммо уялиб кетганим боис, юзимни дераза томон бурдим:

— Қуёш чиқибдими?

— Ҳа, сиз шифохонамизга келишингиз билан қуёш ҳам чиқди! — деди у.

Мен эса бошқача фикрда эдим: "Сиз қалбимга кириб келишингиз билан олам ҳам мунаввар бўлди! Муҳаббат қаҳратонни ҳам қайира олди!”

КАМИНА

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 192 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017