Ўзбек санъаткорлари карантин вақтида мухлисларини зериктирмасликка ҳаракат қилмоқда. 6 май куни ҳам улар ўзларининг Instagram’даги саҳифаларига турли хил қизиқ видео ва фотопостлар жойлади.
Instagram’да камнамо бўлган хонанда Феруза Жуманиёзова мухлисларига кўриниш берди.
Туркиялик ошпаз-мем Бурак Ўздемир катта ҳажмдаги ширинлик тайёрлаш жараёни акс этган видео билан бўлишди.
Озода Нурсаидова Рамазон ойига бағишланган қўшиқ куйлади.
Туркияда карантинни ўтказаётган актёр Алишер Узоқов футбол ўйнаб юрган дамларини эслади.
Муниса Ризаева эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги фикрларини ёзиб қолдирди.
Болливуд актрисаси Кажол карантинда ўтирганда ҳафта кунлари ҳам ўз аҳамиятини йўқотиши, ҳар куни бир хил ўтиши ҳақида пост жойлади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева айрим мухлисларидан хафа бўлди.
Ҳозирда АҚШда истиқомат қилаётган таниқли актриса Гулчеҳра Эшонқулова турмуш ўртоғи Шароф Шараповнинг Instagram саҳифасидан мухлисларига мурожаат қилди.
Карантинни Туркияда ўтказаётган яна бир актёр Жавоҳир Зокиров болалигида спектаклда ижро этган образларидан бири Бобурнинг болалиги эканлигини айтиб ўтди.
Ҳулкар Абдуллаева «Пақа пақ» қўшиғини туркий тилли миллатлар вакиллари бўлган санъаткорлар билан биргаликда ижро этди.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков тошқиндан азият чеккан сардобаликларга хайрия лойиҳасига ҳисса қўшган барча фуқароларга миннатдорчилик билдирди.
Сўнгги кунларда энг кўп муҳокама қилинаётган хонанда Юлдуз Усмонова комик актриса Ҳалима Ибрагимова орқали барчага салом йўллади.
Актриса Севара Солиева рўзадорларга сабр тилади.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot daryo.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|