«Агар шуни исботлаб берса, мен масжидни тарк этаман», — дейди у
«Убай ибн Каъб» жоме масжиди имом-хатиби Абулҳаким домла ҳам Рустамхўжа пародистнинг домлаларнинг порахўрлиги ҳақидаги гапларига муносабат билдирди.
У 30 йиллик фаолияти давомида шу каби иш қилганини исботлаб беришса, салласини ташлаб масжидни тарк этишини айтди. Шунингдек, домла Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисига мурожаат қилиб, бу ҳолатни эътибордан четда қолдирмасликни сўраган.
«Агар шахсан мен 30 йиллик фаолиятим давомида шунга ўхшаш иш қилган бўлсам ва буни менга исботлаб беришса, шу заҳоти салламни ечиб, узр сўраб, масжидни тарк этаман. Мен Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратдан, Тошкент шаҳар бош имом-хатибидан ушбу ҳолатга эътибор қаратиб, муносиб раддия беришларини сўраб қоламан», – деган Абдулҳаким домла Матқулов.
Шунингдек, Абдулҳаким домла Пайғамбаримиз алайҳиссалом аёл кишининг ҳаракатларини такрорлаб, унга тақлид қилган кишиларни лаънатлаганларини таъкидлаган. Шу билан бирга, домла бундай ҳолатлар ҳақида гапириб, уларга эътибор қаратмаслик кераклигини айтди.
Аввалроқ, Рустамхўжанинг гапларига Аброр Мухтор Алий муносабат билдирганди.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #ahborot, #новости, #newsuz, #news, #Yangiliklar, #habarlar, #Yangilik, #uznews, #xabarlar dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|