Четверг, 2017-02-23, 6:09 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3079]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [296]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [72]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1682]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2897]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4684]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [650]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1983]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [901]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [106]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [711]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [11]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 485
Статистика


waplog

Онлайн всего: 103
Гостей: 103
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Февраль » 10 » ҲАБИБА АЁЛНИНГ ҲАБИБ ДУНЁСИ (Rayhon INTERVYU 2017 yil)

7:19 PM
ҲАБИБА АЁЛНИНГ ҲАБИБ ДУНЁСИ (Rayhon INTERVYU 2017 yil)
Райҳон. Ўзбек шоу-бизнесида шахсий ҳаёти ва ижоди мухлисларни ҳар доим қизиқтириб келаётган саноқли юлдузлардан саналади. Бу фактни кўпчилик инкор этмаслигига ишонаман. Чунки, у тинмайди. Меҳнатсевар аёл. Фақат изланишда. Мухлислари учун ёнади. Балки, шу боисдан ҳам унинг ижодига "бемор”лар анча!

Ҳаёт турфа. Турфа саволлар билан юзландик, Райҳонимизга...

-Романтик кайфиятни нималар улашади сизга?

-Ҳатто кичик нарсалар ҳам романтик кайфият улашиши мумкин. Масалан, севимли инсонингнинг биргина табассуми.

-Оилани қайси омиллар мустаҳкамлайди?

-Муҳаббат, ўзаро ҳурмат ва тушуниш. Бироқ, тушунмовчиликлар бўлиб туради. Муҳими, севган қалбларнинг ўзаро соф тушуна олишида!

-Эрингизни дўст ё севгилингиз сифатида кўрасиз?

-Дўстим ҳам, севгилим ҳам.

-Эр-хотин ўртасидаги ишонч ва садоқат ҳақида гапиринг...

-Оилавий руҳшунос сифатидами? (Кулади). Ишонч ва садоқатни рашк синаб туради. Бироқ, рашк соғлом бўлмоғи керак. Носоғлом рашк муносабатларга таъқиқ қўяди, эркинликни бўғади. Рашк бўлмаса ҳам ёмон, севгида шубҳа уйғонади.

-Йигитали билан муносабатларингиз?

-Дўстона. Керак пайтда телефонлашамиз. Аммо, бу камдан-кам ҳолда содир бўлади. Жуда зарурат туғилса, албатта фарзандларимиз борасида суҳбат қуришимиз мумкин. Унга улкан омад тилайман. Ҳозир у учун ижоди биринчи ўринда!

-Қайси рассом ишлари илҳомлантиради?

-Ўзбек рассомлари ишларини қадрлайман. Уларнинг асарлари уйимда ҳам осиғлиқ. Бобур Исмоилов, Акмал Нур ижодига ҳурматим бўлакча.

-Бахт реалми ё фақат тасаввур?

-Муҳаббатга ва бахтга ишонаман. Бахтли инсонман. Саломатман, эрта тонг уйғонаман, тинч юртда яшаяпман. Ватаним севимли ишим, касбим билан шуғулланишим учун кенг имкониятлар бермоқда. Икки нафар ажойиб фарзандим, турмуш ўртоғим, дўстларим бор. Ҳаётда ҳар хил ҳолатлар бўлади. Ҳар доим "Худога шукур" дейман. Яратганниннг муҳаббатини сезаман ва шунга муносиб бўлишга интиламан.

-Ҳимолай ёқдими?

-Денгиз сатҳидан 2000 метр баландда бўлдик. Монахларни учратдик. Ўзига хос ҳаёт. Бошқа бир дунёни кўрдик. Табиати эса ҳақиқатан гўзал.

-Эрта бир кун сизни қандай санъаткор сифатида эслашларини истайсиз?

-Ўзимдан из қолишини истайман. Авлодлар қўшиқларнимни тинглашини, кимлардир қайта-қайта куйлашини истайман.

-Қайси маҳалда дўстларга эҳтиёж сезасиз?

-Ҳар доим. Яқин дўстларим Якзон, Согдиана, синглим ва эндиликда турмуш ўртоғим ҳам. Маслаҳатларига қулоқ тутаман.

-Одамлар орасида меҳр-муҳаббат сўниб бораётгандек... Сизга шундай туюлмаяптими?

-"Намасте, Муҳаббат” – ички ҳолатимга жуда яқин ва шу сўнаётган ҳислар даврида керакли жавоб деб умид қиламан. Ҳаётда кўп яхшиликларни кўра бошладим. Шу боис, негатив каминадан узоқлашганига анча бўлди.

-Париж ё Лондон?

-Иккаласи ҳам. Танлаш қийин. Лондонда бўлганман, Парижда эса ҳали йўқ. Бироқ, танлаш мураккаб!

-Сирларингизни ким билан бўлишасиз?

-Юқорида айтиб ўтган дўстларим билан.

-Иккинчи турмуш ўртоғингизнинг 3 фарзанди сизни қандай қабул қилди?

-Энди бизнинг 5 та фарзандимиз бор. Оиламиз катта! Эгизакларим ва Фарҳоднинг 3 фарзанди аллақачон дўстлашишга улгуришди!

-Ҳозирги никоҳингиздаги энг омадли нарса нима?

-Муҳаббат! Ҳаётий тажрибамиз етмади шекилли, биринчи турмушим узоққа бормади. Бироқ, биринчи никоҳимдан икки беқиёс туҳфа ҳаётимга нур олиб кирди. Ва у бахтимни бутун қилди. "Бахтли бўламан, қачондир” дея куйлагандим. Аллоҳга шукур, ўша "қачондир” келди! Севгилим ёнимда, фарзандларим бағримда, овозим мухлисларим қалбида. Яна нима керак?!

-Феврал концертларингизни камина қатори минглаб мухлисларингиз интиқ кутаётгани аниқ...

-Яккахон концерт беришни бошлабманки, ҳар йили мухлисларим билан дийдорлашиш менинг ҳам анъанамга айланган! Катта меҳнат, изланиш ва ҳаяжон билан! Бу йилги янги дастурим ҳам унутилмас завқ улашишига умид қиламан.

-Ишонамиз, кутилганидан аъло бўлади. Чунки, шоуларингиз йилларки синовдан ўтган. Яна учрашгунча, шоу-бизнеснинг ифорли гули - Райҳон.

Жасур ҲАМРОЕВ

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 350 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017